Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

17:06 / 26.07.2015 | rubin | 735

Ассаламу алайкум! Мени саволим қуйдагича : икки ака укасини “онамга яхши қарамаяпсан, шунга онам тез-тез касал бўлаяптилар” деб тергайди. Укаси акаларига жаҳл қилиб, хотинини “талоқсан” деди. Шу ҳолатда талоқ тушадими? Олдиндан раҳмат.

 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Никоҳ ва талоқ масалалари жуда нозик масала бўлиб, ҳолатни ва инсон оғзидан чиққан ҳар бир сўзни батафсил ёзиши керак. Агар такрор-такрор айтган бўлсангиз, неча марта такрорлаганингизни ҳам ёзишингиз керак. Агар ука хотинига бир марта “талоқсан” деб бошқа сўз айтмаган бўлса, бир талоқи ражъий тушади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat