Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муаллифлик ҳуқуқи

00:00 / 11.02.2009 | eski savollar | 2648
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари! Олиб бораётган ишларингиздан Аллоҳнинг о'зи рози бо'лсин! Сизга о'зимни анчадан буён қийнаб келаётган савол билан мурожаат этмоқчиман.Анчадан буён сизнинг киотобларингиз мутоаласи билан шуг'улланиб келаман. Вақтимнинг анча қисмида китоб о'қиш имкониятим бо'лмаганлиги сабабли аввалари сизнинг ба'зи дискларингизни плаерга ёзиб ко'ча куйда ва ҳатто уйда ба'зи бир деҳқончилик ва шунга о'хшаш ишлар билан машг'ул бо'лган вақтларимда ҳам эшитиб юрардим. Лекин яқинда бу нарсаларда муаллифлик ҳуқуқини бузиш борлиги ва бу ишни қилиш ша'ран ҳаром эканлиги то'г'рисида ҳабардор бо'лганимда кейин бундан то'ҳтадим. Қани энди имкониятим бо'лса бу каби дискларингизни асл нусхасини сотиб олган бо'лардим лекин афсуски биз томонларда бу каби дискларнинг асл нушаси сотилмайди. Оилавий шароитимдан келиб чиқиб бирор-бир мадраса ёки шунга о'хшаш илмий даргоҳларга бориб билим олишга имкониятим ё'қлиги сабабли сизнинг китобларингизни о'зим уйда мустақил равишда о'қийман. Юқорида ҳам айтганимдек ҳамиша ҳам китоб о'қиб о'тиришга имкониятим ё'қ. Шу сабабли ҳозирги кунлардан сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизни 5-жузини о'зим овоз чиқариб о'қиб диктофонга ёзиб олиб, со'нгра бошқа вақт о'ша китобдан о'қиганларимни эшитиб, мустаҳкамлаб бораётган эдим. Лекин бу китобда ҳам нусха ко'чиришнинг ҳар қандай ё'ли шаран ҳаром деган ёзувларга ко'зим тушиб қолди.Устоз илтимос менга бирор бир ё'лни ко'рсатинг. Агар илм билан шуг'улланмай қо'йсам ҳудди иймоним сусайиб кетаётгандек туюлади о'зимга, илм олишга эса унчалик имкониятим ё'қ. Плаерга ёзиб эшитишдан ҳам сизнинг муаллифлик ҳуқуқингизни бузиб қо'йиб гуноҳкор бо'лмайин деган ҳаёл билан о'зимни қайтарябман лекин дискнинг асл нушаларини биз томонларда сотилмайди.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳнинг о'зи қилаётган ишларингиздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Алока килиб, йўлга кўйса бўлади. Сиз сайт мудири Абу Муслим билан гаплашинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat