Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

12:59 / 20.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 886
Ассалому алайкум! Эркак киши аёл кишига имом бўлганда имомликни нияти қилиши қайси амалга киради? (Фарз вожиб ) Умуман олганда имомликни ният қилиш суннат билан собит бўлганми? Агар эркакка, балоғатга етмаган болага, ҳунасага, аёл кишига имомлик қилганда қандай ният қилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-Жаноза, Жума, икки Иъйддан бошқа намозларда аёлларнинг намози дуруст бўлиши учун имом уларга имомлик қилишни ният қилиши шарт эмас. Баъзилар эса “аёлларнинг иқтидоси жоиз бўлиши учун уларга имом бўлишни ният қилиш шарт(фарз)” деганлар. Саҳиҳ қавлга биноан Жаноза, Жума, икки Иъйд намозларида имом аёлларга имомликни ният қилмаса ҳам аёлларнинг намози жоиз бўлаверади.(Умдатул фиқҳ). 2-“Орқамда ким турган бўлса ҳам иқтидосини қабул қилдим” деса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat