Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

11:02 / 20.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 921

Ассаламу алайкум! "fiqh.uz" сайтидаги жавобларни тўғри ёки нотғўри эканини билиб беринглар илтимос.

1. Савол: Таҳоратли киши ўша таҳорати билан намоз ўқимай туриб, устидан яна таҳорат қилса бўладими?

Жавоб: Ғусл қилган ёки таҳорат олган киши ўша ғусл ёки таҳорати билан камида икки ракъат намоз ўқимай ёки таҳорат шарт бўлган бирор ибодатни қилмай туриб, таҳорат устига янги таҳорат қилиши макруҳдир.
2. САВОЛ: Зарурат юзасидан баъзи бир дори воситаларини истеъмол қилиш билан пайдо бўлган мастлик таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Мастлик беҳушлик ва мажнунлик каби таҳоратни синдиради. Мастлик хоҳ тиббий дориларни истеъмол қилиш билан бўлсин хоҳ харом қилинган нарсаларни истеъмол қилиш билан бўлсин, барибир. Таҳоратни кетказувчи мастликнинг чегараси юришида тебранишни пайдо бўлишидир. Баъзилар ер билан осмонни ажрата олмай қоладиган даражада бўлса кейин таҳорат синади деган бўлсалар ҳам, фатво берилган қавл аввалгисидир.

Узр ҳаром ичимликлар ғализа саналиб тебраниш билан эмас уни миқдорига қаралмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жавобларнинг иккиси ҳам тўғри. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat