Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Этикка масҳ тортиш

18:01 / 19.12.2015 | Zikr_89 | 1239

Ассалому алайкум! Мен ишхонадалигимда намозни ерга жойинамоз тўшаб ўқийман. Яъни, бизда махсус намоз ўқийдиган жой ёки намозхона йўқ. Иккинчидан этигимни(сапок) ечмасдан ўқийман. Қидириб кўриб, шайх Ҳазратлари(роҳимаҳуллоҳ)ниниг  савол-жавобларидан тушунганим, этикка масҳ тортиб, намоз ўқиса бўлар экан. Лекин “fiqh.uz” сайтида масҳ тўғрисидаги мақолаларни ўқисам, этикда намоз ўқиб бўлмас экан. Ўшандан келиб чиқиб саволим қуйидагича: Ҳар қандай ҳолатда масҳ тортиб этикда намоз ўқиш мумкинми(маҳси шартларини бажарган ҳолатда, албатта)? Ёки мен тўғри тушунмадиммикан? Илтимос сизлардан, ойдинлик киритиб берсангизлар!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “fiqh.uz”да "кийган этигингиз ости нопок бўлса, у этик билан намоз ўқилмайди” дейилган бўлса керак. Агар этигингиз тўпиқни ёпадиган бўлса, чўчқанинг териси аралашмаган бўлса ва таҳорат билан кийган бўлсангиз, устидан масҳ тортиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat