Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор инсон

11:14 / 12.07.2015 | Azizxon XXX | 942

Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Фараз қилайлик Ислом динига мансуб бир шахс (Мусулмон ёки муслима) ўғрилик қилади, алдайди ва бошқа шунга ўхшаш ёмон ишлар қилади. Бу ёмон ишлар орқасидан катта гуноҳга ботганлиги маълум. Яна фараз қилайлик у бир инсонни қизини "Зино" ҳам қилди ва бу ишдан сўнг ака ёки ота қасос олди деб фараз қилайлик. Олдиндан маълумки мусулмон бошқа бир мусулмонни ўлдириш ман этилган. Агар ўлдирган тақдирда ҳам унинг гуноҳларига шерик бўлади ва ўз гуноҳларини қабул қилади.(Бу маълумотим нотўғри бўлса олдиндан узр сўрайман). Саволим шуки, агар маълумотим тўғри бўлса ўлдирган инсон бутун умри давомида гуноҳга ботган инсоннинг гуноҳини қабул қилса, ўлган ва бутун умри давомида гуноҳга ботган инсон энди "Жаннатий" бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида :
Айтгин: «Аллоҳдан ўзгани Робб қилиб олайми? Ҳолбуки, У ҳамма нарсанинг Роббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, зиёни фақат ўзигадир. Ҳеч бир юкли жон бошқанинг юкини кўтармас. Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. (“Тафсири Ҳилол”).
4711. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан аввал ўтганларнинг ичида тўқсон тўққизта одамни ўлдирган бир киши бор эди. У ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир роҳибга йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг тўқсон тўққиз жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлмаслигини айтди. Шунда у уни ҳам ўлдириб, юзтага етказди. Кейин ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир олим кишига йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг юзта жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлишини ва у билан тавбанинг орасини ҳеч ким тўсмаслигини айтди. Сўнгра «Фалон фалон жойга бор. У ерда Аллоҳга ибодат қилаётган одамлар бор. Улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга қайтма. Чунки у ёмон ердир», деди.
У жўнаб кетди. Ярим йўлга етганида унга ўлим етди. Раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари уни талашиб қолдилар. Раҳмат фаришталари:
«У тавба қилиб, қалби ила Аллоҳ таоло томон келди», дедилар. Азоб фаришталари эса:
«У ҳеч қачон яхшилик қилган эмас», дедилар.
Уларнинг олдига бир фаришта одам суратида келди. Улар бу фариштани ҳакам қилдилар. Бас, у:
«Икки ер орасини ўлчаб кўринглар. Қай бирига яқин бўлса, у ўшаники бўлади», деди.
Ўлчашганда у ўзи ирода қилган ерга яқин чиқди. Уни раҳмат фаришталари олдилар». (“Ҳадис ва Ҳаёт”). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat