Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом домламизнинг баъзи саволлари юзасидан

13:40 / 30.03.2015 | AbuBobur | 1093

Ассаламу алайкум! Масжидимиз имом хатибида баъзи саволлар пайдо бўлибди, у киши бу саволларни фитна мақсадида эмаску, лекин билиб қўйиш мақсадида сўрамоқдалар. 1. Ақийда ва ҳадис китобларида “банданинг қалбида заррача иймон бўлса жаҳаннамда азобланганидан кейин ундан чиқарилади”, дейилган. Ундай бўлгач Иблис алайҳил лаъна ҳам қачонлардир у ердан чиқадими? Чунки у ҳам Аллоҳнинг биру борлигига иймон келтирган эди. Унинг гуноҳи фақат Одамга сажда қилмагани бўлган эди. 2. Ҳадисларда “жаннатдаги бир йил (ёки кун) бу дунёнинг беш юз йилига тенг” дейилган. Жаннатда ҳам вақт ўтадими? Агар вақт ўтса инсонлар қариб кетишадику. Юқоридаги саволлар аслида аҳли илмда пайдо бўладиган саволлар эмас. Мен домлага ундай саволлар бериш аҳли суннани йўлимаслигини тушунтирмоқчи бўлдим, лекин айтолмадим. У киши “уламолардан сўраб беринг, динимизда бу каби саволларнинг ҳам жавоби бўлиши керак” дедилар. Илтимос мана шу масалада имом домлага қониқарли далил бўла оладиган маълумотларни тақдим қилсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! “банданинг қалбида заррача иймони бўлса жаҳаннамда азобланганидан кейин ундан чиқарилади”, бу гуноҳкор бўлсада иймон билан вафот топганлар ҳақида айтилган. Иблис кофир бўлгани ва кофирлигича қолиши оят ҳадислар билан баён қилинган. Шунинг учун унинг аввалда келтирган иймони фойда бермайди. Аллоҳ таолони таниш бошқа нарса, унга иймон келтириб амрларига бўйсуниш бошқа нарса. Абу Толиб Аллоҳ таолони борлиги ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлигини билган тан олган лекин унда иймоннинг шарти бўлган “илтизомул инқиёд” яъни итоат қилишни зиммасига олиш топилмаганлиги учун кофирлигича қолган. Шайтон қиёматгача куфрга чақириб куфрда қолишини Аллоҳ таоло Ўз каломида баён қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat