Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

10:09 / 12.07.2015 | Alisher Muminov | 1078

Ассаламу алайкум! Мен "muslim.uz" сайтида икки ҳадисни ўқиб қолдим, илтимос шу икки ҳадисни текшириб берсангизлар.

1) «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар. Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
2) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссаломга ўқиб бердим ва ушбу: «Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда...» («Ҳашр» сураси, 21-оят) оятига етганимда, менга: «Қўлингни бошингга қўй! Чунки Жаброил алайҳиссалом буни менга олиб тушганида менга: «Қўлингни бошингга қўй, чунки бу ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга шифодир», деган», дедилар».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалги ҳадисни Абу Мусо Мадиний ривоят қилган бўлиб, “Тафсири Розий”да келтирилган. Кейинги ҳадис “Тарихи Бағдод”да ва шунга ўхшаш бир неча китобларда келган. Уларни санади тўғрисида ўша китоблардан кўриб биласиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat