Ассалому алайкум! Мен излаш хизматида айтилганидек Ҳусарининг қироатига қараб Қуръон ўқияпман, лекин баъзи жойларида нафасим етмай қолаяпти ва улгуролмай қолаяпман. Шу Рамазонда хатм қилишни ният қилгандим, шунинг учун Ҳусари ёки бошқа бир қорининг қироатига қараб эмас, балки секин-секин, тўхтаб-тўхтаб бўлса ҳам ўзим ўқийверсам бўладими? Айнан шу ҳақида саволни излаб топа олмадим. Агар савол такрорий бўлса узр! Аллоҳ сизлардан ҳам биздан ҳам рози бўлсин! Ассаламу алайкум!
Ва алайкум ассалом! Агар Қуръонни тўғри ва тажвид билан ўқий олсангиз ўқишингиз мумкин. Акс ҳолда “қанча Қуръон ўқувчилари бор, Қуръон уни лаънатлайди” деган ҳадиснинг остига тушиб қолманг. Бу ҳадиснинг кўп маънолари бўлиб, улардан бири Қуръонни билмай ўқигувчилардир. Агар бирга ўқишга қийлансангиз тўлиқ эшитсангиз ҳам хатм қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.