Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайтадан мустаҳаб қилинадими?

19:15 / 06.07.2015 | Halimjon | 8147

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Мустаҳабдан кейин ел чиқиб кетса, қайтадан мустаҳаб қилинадими деган саволга. Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ “қилинмайди, мустаҳабни ифлос нарсани кетказиш учун қилинади” деб жавоб берган эканлар. Яқинда “таҳорат қилаётганда тиши қонаса, таҳоратни бошидан бошлайдими? Ёки қўлини ювишданми” деган саволга “бошидан бошлаш фарз бўлади” деган жавоб берилибди. Мустаҳабдан кейин ел чиқиши ва тиш қонашининг нима фарқи бор? Менинг милким касаллиги туфайли, мустаҳабдан кейин тишим қонаса, мустаҳаб қилмай, қўл ювишдан бошлайман. Сабаби илмли одамлардан сўраганимда шундай қилишингиз тўғри деган. Илтимос бунга ойдинлик киритиб берингизлар. Аллоҳ рози бўлсин. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кишилар таҳоратни бошидан бошлашни “Мустаҳаб қилишдан” деб тушунишади. Бу нотўғри фикр. Устозимиз айтганларидек мустаҳабга фақат эҳтиёж тушгандагина қилинади. Ел чиққанда таҳорат синади, лекин бу билан мустаҳаб қилиш шарт эмас. Таҳорат қўл ювишдан бошланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat