Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз

18:55 / 06.07.2015 | Abu Ali Akbar | 4214

Ассаламу алайкум! Мен ҳозирда қазо намозларимни адо қилишга бел боғлаганман. Буни қуйидагича амалга ошираяпман: Азон ва иқома айтмайман. Ниятда "аввалги қолиб кетган масалан бомдод намозин ўқишни ният қилдим" деб бошлайман. Намозларимни барчасида жаҳрий қироат қиламан, 4 ракъатли намозларни ҳар бирида зам сура ўқийман, баъзида 2 кунлик, 3, 4 кунликни ўқийман. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Ул зот алайҳиссолату вассалом:
«Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар.
Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар».
Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилишган.
Шунингдек, кўп қазо намозларнинг аввалгисига ва қолганларидан ҳар бирига иккисини айтади ёки ёлғиз иқоманинг ўзини айтади.
Бир неча қазо намозлар бирин-кетин ўқилаётган бўлса, ҳар бирига алоҳида азон ва иқома айтса ҳам ёки биринчисига азон ва иқома, қолганларига фақат иқома айтса ҳам бўлади.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хандақ куни мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт намоздан машғул қилдилар. Ҳаттоки кечадан ҳам Аллоҳ хоҳлаганича ўтиб кетди. Ул зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди, кейин иқома айтди, пешинни ўқидилар. Кейин иқома айтди, асрни ўқидилар. Кейин иқома айтди, шомни ўқидилар. Кейин иқома айтди, хуфтонни ўқидилар».
Имом Термизий ривоят қилган. (“Кифоя” китобидан).
Агар қазоларни масжидда ўқилинса азон ҳам, такбир ҳам айтилмай, махфий тарзда ўқилади. Масжиддан бошқа жойда ўқилганда ҳам қазо намозларни махфий ўқилинади. Жамоат билан қолдирилган бўлса ва жамоат билан қазосини адо қилаётган бўлса, жаҳрий намозларни жаҳрий ўқилинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Умматимнинг барчаси афу қилингувчидир, магар(гуноҳларини) ошкора қилгувчилар бундан мустасно” деганлар. Шунга биноан қилинган хато ва камчиликларни ўзгаларга ошкор қилмаслик керак. Хусусан қолдирилган намозларни ҳам. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat