Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда катта суранинг бир қисмини ўқиш

18:56 / 02.08.2018 | Olimjon Nematov | 2624
Ассалому алайкум! Масжидимиз имоми бир куни хуфтон намозига Ар Раҳмон сурасини биринчи 16 оятини ўқиди. Мен хам шундай қилсам бўладими? Жавоб учун раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади.  

وَيُذْكَرُ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ السَّائِبِ قَرَأَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «الْمُؤْمِنُونَ» فِي الصُّبْحِ حَتَّى إِذَا جَاءَ ذِكْرُ مُوسَى وَهَارُونَ أَوْ ذِكْرُ عِيسَى، أَخَذَتْهُ سَعْلَةٌ فَرَكَعَ. وَقَرَأَ عُمَرُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِمِائَةٍ وَعِشْرِينَ آيَةً مِنَ الْبَقَرَةِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةٍ مِنَ الْمَثَانِي. وَقَرَأَ الْأَحْنَفُ بِالْكَهْفِ فِي الْأُولَى، وَفِي الثَّانِيَةِ بِيُوسُفَ أَوْ يُونُسَ، وَذَكَرَ أَنَّهُ صَلَّى مَعَ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ الصُّبْحَ بِهِمَا. وَقَرَأَ ابْنُ مَسْعُودٍ بِأَرْبَعِينَ آيَةً مِنَ الْأَنْفَالِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةٍ مِنَ الْمُفَصَّلِ. وَقَالَ قَتَادَةُ فِيمَنْ يَقْرَأُ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَتَيْنِ أَوْ يُرَدِّدُ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَتَيْنِ: كُلٌّ كِتَابُ اللهِ  

Абдуллоҳ ибн Соибдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида «Муъминун»ни ўқидилар. Мусо ва Ҳоруннинг ёки Ийсонинг зикри келганида, у зотни йўтал тутиб қолиб, рукуъ қилдилар».
Умар розияллоҳу анҳу биринчи ракатда Бақарадан бир юз йигирма оят, иккинчисида эса «Масоний»*дан бир сура ўқиди.
Аҳнаф розияллоҳу анҳу биринчи ракатда Каҳфни, иккинчисида Юсуф ёки Юнус сураларини ўқиди ва Умар розияллоҳу анҳу билан бирга бомдод намозида шу иккисини ўқиганини зикр қилди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу 
(биринчи ракатда) Анфолдан қирқ оят, иккинчисида «Муфассал»дан* бир сура ўқиди.
Қатода бир сурани икки ракатга тақсимлаб ўқиган ёки битта сурани ҳар ракатда такрорлаган киши борасида «Барчаси Аллоҳнинг Китобидандир», деган.

* «Масоний» – оятларининг адади юзта атрофида бўлган суралар; Қуръони каримдаги еттита узун сура – Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф ва Юнус сураларидан ташқари «Муфассал»гача бўлган сураларнинг умумий номи.
* Изоҳи 701-ҳадисда. 

سَمِعْتُ أَبَا وَائِلٍ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى ابْنِ مَسْعُودٍ فَقَالَ: قَرَأْتُ الْمُفَصَّلَ اللَّيْلَةَ فِي رَكْعَةٍ. فَقَالَ: هَذًّا كَهَذِّ الشِّعْرِ، لَقَدْ عَرَفْتُ النَّظَائِرَ الَّتِي كَانَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرِنُ بَيْنَهُنَّ، فَذَكَرَ عِشْرِينَ سُورَةً مِنَ الْمُفَصَّلِ، سُورَتَيْنِ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ 

Абу Воил айтади:
«Бир киши Ибн Масъуднинг ҳузурига келиб: «Бу кеча бир ракатда «Муфассал»ни ўқидим», деди. Шунда у: «Шеър ўқигандек шариллатибми? Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-бирига қўшиб ўқиган ўхшаш сураларни биламан», деб, «Муфассал»дан йигирмата сурани, ҳар ракатга иккитадан сурани зикр қилди».  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat