Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

00:00 / 21.02.2016 | Bunyod | 467

Ассалому алайкум! Рўзадор одамга ғусл вожиб бўлганда ғуслни оддий қилиб яъни бурнига сувни ачитиб тортмасдан оғзини ғарғара қилмасдан баданига сув юритиб олиш керак экан. Излаш хизматидан фойдаланиб шуни билдимки бу ҳолатда оғзини очгандан кейин ғарғара қилиб бурун ачитилиб чайилар экан. Савол: рўзадор пайтида баданига сув теккизгани кифоя қиладими? Фақат бурун ва оғизни ювса бўлдими қайта ғусл шарт эмасми? Жуда ҳам зарур эди илтимос агар иложи бўлса фақат шу саволимга тезроқ жавоб беришингизни сўраб қоламан илтимос. Аллоҳ рози бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Кейин ювиш фарз эмас. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat