Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

11:49 / 26.06.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 697

Ассалому алайкум! Минг бор узр кўп савол йўллаганимга "Кифоя" китобининг 374-бетида келтирилган намозни бузувчи амалларнинг ичида нажасга сажда қилиш дейилган. Ушбу амални тўғрилаш ҳақида жавоб берган эдингиз. Қолганлари яъни икки тизза ёки икки кафт қўйиладиган жойда бўлса ҳам намоз бузилади, 379-бетида махсини ечиш, 380-бетида яра тузалгани учун унинг устидаги боғичи тушиб кетиши дейилган, Ушбу ҳолатлар юз берганда намозни давом эттириш йўли борми? Бор бўлса қандай? Яра боғичи тушиб кетиб таҳорат қилиш жоиз бўлса, ўша жойни ўзини ювиш билан кифоя бўладими ёки бошқа таҳорат қилиш шартми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўл тиззага етадиган даражада эгилса Рукъунинг фарзи адо бўлади. Уламоларимиз “бир тасбеҳ миқдорича туриш вожиб, уч тасбеҳ миқдорича туриш суннати муаккада. Сажда ҳам пешонанинг ўзи тегиши билан адо бўлади. Бир тасбеҳ туриш вожиб, уч тасбеҳ туриш суннати муаккада” дейишган. Фиқҳ.уз да “Бир рукнни адо қилиш миқдори уч тасбеҳ миқдорича эканлиги тўғрисида замонамизнинг етук оламларидан Муҳаммад Тақий Усмоний айтганлар. Шунча миқдордан олдин нажасга сажда қилган киши, покиза жойга сажда қилиб олса намози дуруст бўлади. Шунингдек аврати очилиб қолган киши ҳам уч тасбеҳ миқдоридан аввал авратини беркитиб олса намози бузилмайди. Икки тизза ва кафт қўйиладиган жойлар ҳам саҳиҳ қавлга кўра нажосатдан пок бўлиши керак. Мабодо сажда қилсаю уч тасбеҳдан аввал қайтадан бошқа покиза жойга сажда қилса саждаси дуруст бўлади.
Сиз айтган ҳолатлар юз берганида намозни шу тарзда ўнглаб олинади. Яранинг боғичи тушиб кетса беихтиёр таҳорат сингани учун, бориб ўша жойнинг ўзини ювиб намозини давом эттираверади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat