Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан фойдаланиш хакида

00:00 / 18.02.2009 | eski savollar | 548
Бисмиллахир рохманир рохийим. Ассалому алайкум, хурматли шайх хазратлари. Мени исмим Муроджон. Хозирги пайтда Россиянинг Москва шахрида яшаб, ишлаб келаман. Мен бу ерда "Диля" нашриёт уйи томонидан чикарилган Сизнинг рус тилидаги "Права человека в Исламе" деган китобингизни олиб укидим. Сизга шу китоб учун катта миннатдорчилик билдирмокчиман. Анча фойда олдим. Мен Интернетда рус тилидаги форумларда катнашаман ва www.ливежоурнал.ъом сайтида уз сахифамни олиб бораман. Мен бу сахифамда узимни Москвада кечаётган хаётим, ишларим ва турмуш тарзим хакида рус тилида кундалик ёзиб бораман. Куп холатларда мен уша сайтдаги русизабон Интернет-фойдаланувчиларини Исломдан канчалик хабари йуклигини, соф Исломни билмасдан, урганмасдан хар хил асоссиз гаплар таркатаётганлигини, хусусан Исломда аёллар хак-хукуклари хакида нотугри маълумотлар бераётганлигини куриб кузатиб боряпман.Уша сахифамда Сизнинг "Права человека в Исламе" деган китобингиздаги ахборот ва маълумотларни ишлатсам буладими, деб сурамокчи эдим. Яъни, хар замонда уша китобингизда курсатилган маълумотларни, Исломни билмайдиган ёки нотугри тушунадиган русизабон Интернет-фойдаланувчиларига тушунтириш учун, кучириб узимни Интернет-кундалигимда чоп этиб боришга рухсат берасизми? Ажаб эмас, илмий равишда асосаланган, исботланган манбаа, яъни Сизнинг уша китобингиздаги маълумотларни куриб, укишиб, Исломда инсон хукуклари кай тарзда йулга куйилганлигини тушуниб етишса.Эътиборингиз учун рахмат, Муроджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, манбани эслатиш шарти ила сизга рухсат. Дуо килиб туринг. Бошка китобларни хам рус тилига таржима килиш ишлари кетмокда. Ажаб эмаски, улардан хам фойда олсак.

Топ рейтинг www.uz Openstat