Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ҳалолми" деб сўраш кифоями?

20:35 / 14.06.2015 | Bunyod | 2710

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан айнан шу жумлага доирини топа олмадим узр. Савол: гўшт ва гўшт маҳсулотларини, ёки таомлар ичидаги гўштларни сотувчидан “ҳалолми” деб сўралса кифоя қиладими? Агар ҳалол бўлмаса лекин ҳалол деб сотса, бизга гуноҳи йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади.
Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat