Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволим мазмуни

22:29 / 10.06.2015 | Хамробек | 966

Ассалому алайкум! Аёллар ва эркаклар ружу қўяаётган бидъат хурофотларни олдини олиш, ҳаттоки тушунчаси паст мусулмонлар орасида кескинлашиб бораётган фолбинни хузурига бориб, ўшаларни айтганларини қилиб, биз куёвларни ҳаётига аралашаётган эркаклар ва аёллар ҳақида эди. Мисол тариқасида менинг қайнотам ва қайнонам. Уларнинг қизи(аёлим) фолбинни айтиши бўйича ё фолбин ёки кушноч бўлиши керак экан, йўқса фарзанд бўлмас эмиш. Қайнотам куёвимни таълимоти бизга тўғри келмас экан деб қизини ажратмоқчи бўлди. Алҳамдуллиллаҳ аёлим Исломни яхши тушуниб, мен билан биргаю, лекин ота-онаси, тоғаси ва синглиси мени ёмон кўришади. Мен ҳам уларни Аллоҳ учун ёмон кўраман. Бу нафақат менинг оилам мисолида, балки тилида мусулмон кўпгина инсонлар “Фолга ишонма фолсиз юрма” қабилида иш юритишади. Шу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали кўпроқ ёритсангизлар. Шу ўринда мен аввал уйланмоқчи бўлган қиз ҳам ўзича менинг буржимни билиб, “бир биримизга мос келмаймиз” деб менга турмушга чиқмаган. Аллоҳ дин йўлида қилаётган амалларимиздан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Домлаларимиздан бири шу масалада китоб ёзмоқдалар. Дуо қилиб туринглар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat