Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳдан олдин зинога бориш

11:56 / 02.06.2015 | Даврон Мохирбеков | 1960

Ассаламу алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг аъзолари. Менинг саволим шундайки, ҳозирги вақтда кўп бўлажак куёвлар(яқин орада тўйи бўладиган) никоҳдан олдин куёв-жўра билан зинога боришаяпти(хусусан менинг дўстларим ҳам). Уларнинг айтишлари бўйича, ўрганиш учун тўйдан олдин зинога бориш керак эмиш. Яъни кейинчалик бўлажак келиннинг олдида уялиб қолмаслик учун, уларнинг гапи бўйича ўрганиш учун зино қилса гуноҳи камроқ бўлар эмиш. Шу ишнинг гуноҳ қанчалик? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифа жаннатга кирмайди: шаробхўр; қариндошлик ришталарини узувчи; сеҳрга эшонувчи. Ким шаробхўр ҳолда ўлса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ғўта дарёсидан суғоради». Ғўта дарёси нима? дейишди. «Фоҳишаларнинг фаржидан оқиб чиқадиган дарё, ҳиди дўзах аҳлини азоблайди», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда :
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: «Сизлардан ким бу кеча туш кўрди?» дер эдилар. Бирон киши кўрган бўлса, ҳикоя қилиб, Аллоҳ хоҳлаганича айтиб берар эди. Бир куни биздан: «Сизлардан бирон киши туш кўрдими?» деб сўрадилар. «Йўқ», дедик. У зот дедилар: «Лекин мен бу кеча икки киши олдимга келиб, қўлимдан тутиб, мени Муқаддас заминга олиб чиққанларини кўрдим. Қарасам, бир киши ўтирибди, яна бир киши қўлида темир илгак билан турибди. – Асҳобларимиздан бири Мусодан ривоят қилиб айтган.* – У илгакни лунжидан то гарданига етиб боргунча тиқар, сўнгра нариги лунжига ҳам худди шундай қилар, бу лунжи(нинг жароҳати) битгач, яна қайтиб худди шундай қилар эди. «Бу нима?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди.
Биз юриб, чалқанча ётган бир кишининг олдига етиб бордик. Унинг бошида бир киши ҳовучида тош билан ёки харсанг билан туриб, у билан унинг бошини ёрар эди. Ҳар урганида тош думалаб кетарди. У уни олгани юриб борар, бунинг олдига қайтгунича унинг боши(нинг жароҳати) битиб қолар эди. Унинг боши асл ҳолига қайтгач, олдига қайтиб келиб, уни яна урар эди. «Бу ким?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди.
Биз юриб, тандирга ўхшаш юқориси тор, пасти кенг чуқурнинг олдига бордик. Унинг тагига ўт ёқилар эди. У (олов) яқинлашса, улар (ичидаги одамлар) кўтарилар, ҳатто ундан чиқиб кетай дейишар, сўнганда эса унинг ичига қайтишар эди. Унда яланғоч эркак ва аёллар бор эди. «Булар ким?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди.
Биз юриб, қонли дарёнинг олдига келдик. Дарёнинг ўртасида бир киши турар, (қирғоқдаги) бир кишининг олдида эса тош турар эди. Дарёдаги киши олдинга юриб келар, энди чиқмоқчи бўлса, нариги киши унинг оғзига тош отиб, уни турган жойига қайтариб юборар эди. Ҳар сафар чиқаман деб келганида унинг оғзига тош отар ва у олдинги ҳолатига қайтиб кетар эди. «Бу нима?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди.
Биз юриб, ям-яшил боққа етиб келдик. Унда бир азим дарахт бўлиб, тагида бир қария ва болалар бор эди. Қарасам, дарахтнинг яқинида бир киши олов ёқиб турибди. Ҳалиги иккаласи мени дарахтга олиб чиқишди ва мени бир ҳовлига олиб киришди. Бундан чиройлисини кўрмаганман. Унинг ичида эркаклар, кексалар, йигитлар, аёллар ва болалар бор эди. Сўнгра иккаласи мени у ердан чиқариб, дарахтга олиб чиқишди-да, янада гўзалроқ ва афзалроқ бир ҳовлига олиб киришди. Унда ҳам кексалар ва йигитлар бор эди.
«Бу кеча мени сайр қилдирдинглар. Энди кўрган нарсаларим ҳақида хабар беринглар», дедим. Улар: «Сиз кўрган лунжи ёрилаётган (киши) каззобдир. У ёлғон сўзлайди ва (ёлғонини) ундан олиб, барча ўлкаларга етказиб борилади. Унга қиёмат кунигача (шундай) қилинади. Сиз кўрган боши ёрилаётган (киши) – Аллоҳ Қуръонни ўргатган, у эса тунда ундан ғофил бўлиб ухлаган, кундузи эса унга амал қилмаган кишидир. Унга қиёмат кунигача (шундай) қилинади. Чуқурда кўрганларингиз зинокорлардир. Дарёда кўрганингиз эса судхўрлар. Дарахтнинг тагида кўрган қариянгиз Иброҳим алайҳиссаломдир, атрофидаги болалар – инсонларнинг зурриётларидир. Олов ёқиб турган эса жаҳаннам қўриқчиси Моликдир. Сиз кирган биринчи уй барча мўминларнинг уйидир, мана бу уй эса шаҳидларнинг уйидир. Мен Жаброилман, бу эса Микоил. Энди бошингизни кўтаринг», дейишди. Бошимни кўтариб қарасам, тепамда худди булутга ўхшаган нарса турибди. «Ана шу сизнинг манзилингиз», дейишди. «Мени ўтказиб юборинглар, манзилимга кирай», дедим. «Сизнинг ҳали тугатмаган умрингиз қолган, тугатганингизда манзилингизга келасиз», дейишди». (“Олтин силсила” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat