Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёш боланинг чап қўлида таом ейиши ҳақида

11:08 / 02.06.2015 | Makil Boboyev | 1086

Ассаламу алайкум! Чап қўлда овқат ейиш мумкин эмаслигини биламан. Бу ҳақида ўқигандим. Аммо барибир бироз фарқли бўлган савол беришни жоиз деб билдим. Ўғлим 4,5 ёшда. Чапақай. Ҳар доим ўнг қўлда таом ейишини таъкидлайман. Аммо ўғлим учун ўнг қўлда овқат ейиши жуда ноқулайлиги билиниб туради. Ва чап қўлда ейишга ҳаракат қилади. Шунинг учун унга кўп танбеҳ беришимга, ҳатто баъзан дўқ-пўписа қилишимга ҳам тўғри келади. Баъзан овқат емасдан ўжарлик қилиб туриб олади. Шунда ўзимиз едиришимизга тўғри келади. Шу вазиятдан келиб чиққан ҳолда саволим қуйидагича: Истисно тариқасида ёш бола эканлигини ҳисобга олиб, ҳеч бўлмаса 7-8 ёш бўлгунича унга чап қўлда таомланишига рухсат берса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар у ёшгача рухсат берсангиз ўрганиб, чап қўлда ейишга одатланиб қолади.
Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 125-оятида :
125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали яхшиликка чорловчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало,
«Роббингнинг йўлига...»
Яъни даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан:
«...ҳикмат...»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
Учинчидан:
«...ва яхши мавъиза ила даъват қил».
Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.
Тўртинчидан:
«Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».
Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал қилмасдан, рақибининг кўнглига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.
Бешинчидан:
«Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир».
Яъни яхшиликка чорловчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.
Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат. Гоҳида ҳикмат ва яхши мавъиза ила Аллоҳнинг йўлига чақираётган яхшиликка чорловчиларга қарши душманлик, тажовузкорлик содир бўлиши ҳам мумкин.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat