Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Таблигийлик" окими хакида

00:00 / 23.02.2009 | eski savollar | 775
Бисмиллахир Рохманир РохиймАссаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух, хурматли Шайх хазратлари!!!Ислом дийнининг равнаки учун килаётган улкан хизматларингиз эвазига Аллох сиздан рози булсин, амийн !!!Сизга бир саволим бор:Менга "таблигийлик" окими ва харакати хакида маълумот берсангиз?! Ислом дийни ва шариатимиз ахкомларига бу оким тугри келадими?!Уринсиз ва номакбул савол берган булсам Аллох ва сиз мени афв этингиз!!!Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Савол беришда эътиборли бўлиш керак. «Табилгийлик» окими деган гап йўк.Жамоати таблигТаблиг сўзини «етказиш» деб таржима килишимиз мумкин. Бу харакатни тузган ва унинг аъзоларининг айтишича, «Жамоати таблиг» Ислом фазийлатларини барча етказиш учун харакат киладиган ташкилот бўлгани учун хам шу ном билан аталган. «Жамоати таблиг»га аъзо бўлган хар бир киши хизбий ва сиёсий ташкилотлардан узок бўлган холда ўз вактидан бир кисмини таблиг ишига багишлаши лозим. «Жамоати таблиг» Мухаммад Илёс Кандехлавий томонидан 1867 йили тузилган. «Жамоати таблиг»нинг олтита асосий шиори бор. 1. Калимаи тоййиба: лаа илаха иллаллоху, Мухаммадун расулуллох. 2. Намоз ўкиш. 3. Илм ва зикр. 4. Хар бир мусулмонни хурмат килиш. 5. Ихлос. 6. Аллохнинг йўлида харакат килиш.«Жамоати таблиг»нинг хар бир аъзоси йилига энг оз деганда кирк кун сафарга – даъватга чикиши керак. Хар бир гурух маълум юрт ахолисини даъват килишга отланади. Кўпинча гурух тўрт кишидан иборат бўлади. Бири илмли, колганлари оддий одамлар. Улар ўз кийими, камтарона хаёти билан бошкаларга ўрнак бўлишга интиладилар. Кўзланган маконга етиб борганларидан кейин бир киши жой хозирлайди. Колганлар одамларни чакириб келишга уринадилар. Одамлар тўплангандан кейин умумий дарс ва ундан кейин гурух – гурух бўлиб тахорат, намоз ва бошка бошлангич нарсаларни ўргатиш бошланади.Гурух мазкур жойдан бошка ерга жўнашдан олдин ўзлари билан бирга бошкаларни хам кўнгилли бўлиб сафарга чикишга чакирадилар. Ким рози бўлса бирга олиб кетадилар.«Жамоати таблиг» даъват вактида хеч кимдан моддий ёрдам ёки совга олмайдилар, зиёфатларга бормайдилар. Хар бир ишни Аллох учун холис адо этишга харакат киладилар.«Жамоати таблиг» аъзолари гунох ишларни килиб турганлар билан хам муомала килаверадилар. Улар одамларни ўзларидан кочирмаслик ва нима килиб бўлса хам яхшилика чакириш учун шундай киладилар.«Жамоати таблиг» якка шахсларни тузатилса жамият хам ўз – ўзидан тузалади деган гояни олга сурадилар.«Жамоати таблиг» фикхий мазхабларга эргашиш вожиб деб биладилар.«Жамоати таблиг» тасаввуфни яхши кўрадилар ва унга амал киладилар.«Жамоати таблиг» сиёматга аралашмаслик сиёсатимиздир деган шиорга амал киладилар. «Жамоати таблиг»нинг камчиликлари кўп. Улардан бири ишлари кенг бўлса хам саёз. Улар ўзларига кўшилган одамлар билан доимий алокада бўлмайдилар. Бир кўрган одамни бошка кўрмай кетадиган холлари кўп бўлади. Шунинг учун хам «Жамоати таблиг» сабабли исломни таниган одамларнинг кўплари кейин бошка турли жамоатларга кўшилиб кетади. Зотан «Жамоати таблиг» бошлангич тарбиядан бошка нарсани такдим килишга кодир хам эмас.«Жамоати таблиг» хар кандай ихтилофлардан йирокда бўлишга харакат килади. «Жамоати таблиг» хозирда жуда кўп одамларни ўз тасирида олиб туради. Турли ўлкаларда бўлган йиллик учрашувларда ўн минглаб одамлар иштирок этади. Умумий йиллик учрашувда эса уч миллион атрофида иштирокчи катнашади.«Жамоати таблиг» хакида турли гаплар таркалган. Унга бериладиган бахолар хам турлича бўлиб кетди. 1999 йилда Ўзбекистонда бу ташкилотни конундан ташкари деб эълон килинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat