Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МУСҲУК ЙЭГАН ТАОМ

00:00 / 11.07.2011 | eski savollar | 632
Ҳурматли устоз агар таом(гўст,сут,нон)га мушук оғзи текса шу таом ҳаром бўладими ДИНИЙ ВА ДУНЙОВИЙ ИСҲЛАРИНГИЗГА ОЛЛОҲ БАРАКА БЭРСИН УМИНГИЗНИ ЗИЙОДА ҚИЛСИН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Ривоятда исмлари келган Абу Қатода розияллоҳу анҳу Кабша розияллоҳу анҳога қайната бўладилар. Абу Қатода у кишининг куниялари бўлган, исмлари Ҳарс ибн Робъи Ансорийдирлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отларига қарайдиган бўлганлар.Демак, бу ривоятда келган ҳодиса қайната билан келин орасида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Кабша розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим». Арабларда қайнатам, қайнанам каби сўзлар кам ишлатилади. Улар кўпроқ исмни ёки кунияни ишлатишга одатланганлар. Кабша розияллоҳу анҳо ҳам қайноталарини кунияси ила атамоқдалар. Демак, Абу Қатода розияллоҳу анҳу уйга кириб, таҳорат қилмоқчи бўлганлар ва келинлари Кабша розияллоҳу анҳо у кишига таҳорат суви қу¬йиб берганлар. Бу ўша вақтдаги мўмина-муслима келинларнинг одоб-ахлоқлари, қайноталарини ҳурмат қилишлари, уларнинг хизматларини қилишларидан далолат беради.«Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди». Мушук келиб, таҳорат учун тайёрланган сувдан ичмоқчи бўлди. Абу Қатода розияллоҳу анҳу мушук сув ичиши осон бўлсин учун идишни энгаштириб унга тутди.«Бас, у унга назар солаётганимни кўрди ва:«Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим». Шу ерда ҳам келиннинг одоби зоҳир бўлмоқда. Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳо қайноталари таҳорат сувини мушукка тутиб беришини кўриб, ҳозирги баъзи келинларга ўхшаб бидирлаб кетмадилар. Балки индамай, савол назари билан қараб турдилар. Қайнота ўз келини ажабланаётганини англаб: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Арабларда шунга ўхшаш «Эй биродаримнинг ўғли» истилоҳи ҳам кўп ишлатилади. Одобли келин гапни чўзмай, қисқа қилиб, «ҳа», деди. Бу ажабланишда: «Мушукка таҳорат сувини тутиб бериб, ундан қолган сув билан таҳорат қилса, бўлаверадими?» деган савол бор эди.Абу Қатода розияллоҳу анҳу нима учун шундай қилганларини қуйидагича баён этиб бердилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар», деди. Яъни, мушук уй ҳайвони бўлгани учун доимо атрофингизда айланиб туради, шунинг учун унинг оғзи теккан нарса нопок бўлиб қолмайди, деганидир.Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Келинларнинг одоби ва қайнаталарига хизмат қилишлари лозимлиги.2. Бировга бошқа одам таҳорат суви қуйиб бериши жоизлиги.3. Одоб юзасидан савол бермай, савол назари билан қараб туриш, айниқса, келинлар учун яхши экани.4. Савол назари билан қараб турган кишига жавоб бериш кераклиги.5. Мушукнинг нажас эмаслиги.6. Мушук теккан сувда таҳорат қилиш мумкинлиги.7. Исломнинг мусулмонларга енгиллик яратиши.Шу билан бирга, бу ва бошқа ҳадисларда мушук теккан сув ҳақидаги ривоятлар маълум ҳолатларга асосланганини ва мушук сичқон ҳамда унга ўхшаш нарсаларни ейиши эътиборидан уламоларимиз мушук теккан сув макруҳ, деганлар. Яъни, мушук теккан сувдан бошқа сув бўлса, ўша бошқа сувда таҳорат қилиш яхшироқ, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat