Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

08:03 / 02.06.2015 | Muxtorbek | 832

Ассалому алайкум! Бир дўстимизнинг саволи: Дўстимиз сафарда юрган вақтида, унинг аёли ундан берухсат, лекин қайнонасининг рухсати билан уйига кетган. Биродаримиз телефон қилганда, онаси аёли онасини кўргани кетганини айтган. У эса қўрқитиш мақсадида "бугун келмаса боши очиқ" деган. У дўстимиз кейин қайнонасига телефон қилганда, бугун кеч бўлганини ва эртага элтиб қўйишини айтган ва шундай ҳам қилган. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Талоқ тушмайдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Боши очиқ” сўзи киноий талоқ ҳисобланиб, бунда ўша сўзни айтувчининг ниятига қаралади. Агар ундан талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ боин тушади. Агар нияти талоқ қўйишдан бошқа бўлса, талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat