Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин ҳақида

07:19 / 02.06.2015 | Rustam Dzhobilov | 3555

Ассаламу алайкум! Мени холамнинг Абдурашид деган ўғли бор. У кишини тутқаноқ касали бўлиб, ҳар замонда ўзини йўқотиб, ётиб қолади. Кўп жойга бориб дам солдиришди, табибларга боришди, лекин тузалмади. Охири бир одамнинг олдига боришса “сиз қўл олишингиз керак” дебди ва “қўл олди”. Кейин уйларида одамларни қабул қилишга ўтди. Одамларни ўқиб ичидан жинларни чиқариб ташлар экан. Бир одамни ўқиётганда олдида бўлдим. Ўқиди, ҳалига одам бир ғалати аҳволга тушди. Менга “қўлини ушлаб тур” деди. Роса кучанди у одам ва Абдурашид акам ўқиб, “ичидан чиқинглар” деган гапини эшитиб қолдим. Кейин ўзимиз қолганимизда, баъзи нарсаларни сўрагандим “ҳозир одамларимдан сўраб бераман” деди. Ҳайрон қолдим. Ўзи илмли бола эмас бир нечта сураларни билади, 3 та боласи бор. Яна камига хотини, "эрим касал" деб отасини уйига кетиб қолган. Шунга сизлардан илтимос, маслаҳат беринглар. Мен телефонимни олиб бориб Абдурашид акамга кўрсатсам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/?topic=21603.0 />
У кишининг “одамлари” жинлардан иборат. Жинлар ҳеч қандай ғайбни билмайдилар. Аллоҳ таоло “Жин” сураси 26-27-оятида :
26. У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас.
27. Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Албатта, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи йўллаб қўядир…
Бу икки оятнинг умумий маъноси қуйидагича: Ғайб, яъни бандаларнинг илми етмаган нарсани фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ҳамда уни ҳеч кимга билдирмайди ҳам. Аммо баъзи ғайб нарсаларни Ўзи хоҳлаган пайғамбарларига билдириши мумкин. Шунда ҳам баъзи гап-сўзлар аралашиб, адашиб кетишининг олдини олиб, ўша Пайғамбарининг олдидан ҳам, ортидан ҳам муҳофаза қилиб юрувчи фаришталарни қўйиб қўяди. Демак, ғайб илмини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи-ю, баъзисини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билишлари мумкин. Шундай экан, нима учун мўмин-мусулмонлар ичидан кўплаб кишилар турли фолбин, ромчи ва бошқаларга эътиқод қўйиб, уларга мурожаат қилиб, сўзларига ишонишади. Бу бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас.
Намл” сураси 65-оятида :
Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар.
Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади.
«Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар».
Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. Ёки билармикинлар? ("Тафсири Ҳилол" китобидан)
 “Тафсир ибни Касир”да : “Сеҳрнинг турлари 9га бўлинади. Улардан бири жинлар билан алоқада бўлиш” дейилган. Шунга кўра агар жинлар ғайб ишларига аралашаётган ёки Аллоҳдан ўзга билмайдиган ишларнинг хабарини беришаётган бўлса, куфрга кетиш хавфи бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat