Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш вақтида ўқилган намоз тўғрисида

14:33 / 19.10.2015 | Donish | 3344

Ассаламу алайкум! Бирор бир хусусий ёки давлатга қарашли корхона ёки фермада соатбай ҳисобида ишлаётган киши, иш вақти давомида намоз ибодатини адо қилишлиги ҳақида шу корхона ёки ферма раҳбарларини огоҳлантириши керакми? Чунки намоз ўқиш учун кетган вақт ҳам иш соати ҳисобига ўтиб кетади ва ферма бу вақт учун ҳам пул тўлайди. Лекин биздаги ҳолатда жума намози учун раҳбарлардан рухсат олинган. Жавоб учун олдиндан Раҳмат. Жазакаллоҳумма хойрон.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши қаерда ишламасин кун мобайнида фарз намозларни ўқиб олиши ҳаммага маълум. Фарзлигини билмайдиган жойда ишласа, унга кетган вақт эвазига маошидан кечсин ёки бошқа вақт қўшимча ишлаб берсин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat