Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сочни мойлаш

06:53 / 02.06.2015 | Хуршид Мустафаев | 1190

Ассалому алайкум! Ҳадисларда келишича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо муборак сочларини мойлаб юрган эканлар ва муборак бошларини устидан бирор латта ташлаб олар эканлар. Ҳаттоки жуда кўп мой сурганларидан мой ўша латтага ўтиб кетар экан. Саволим шуки: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима сабабдан шунчалик кўп мой ишлатганлар ва у таркиби қанақа мой бўлган?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иссиқ ўлкаларда бошнинг оғриғини қолдириш, уни салқинлатиш ва сочни парваришлаш мақсадида мойлар суртилади ва улар турлича бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан қайси мойни суртганлари ҳақида маълумотимиз йўқ. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга зайтун истеъмол қилишни, ёғидан бош ва баданларига суриб юришни буюрганлари, ҳамда зайтунни “муборак дарахтнинг меваси” деб мақтаганлари ҳақидаги ҳадислардан келиб чиқиб, баъзи уламолар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ўзлари ҳам бошларига сурган ёғ зайтун ёғи бўлиши мумкин, дейдилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat