Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўғирчоқлар

14:30 / 14.12.2015 | Dostonsof | 1144

Ассаламу алайкум! Ҳозирда аёл шаклида қўғирчоқларни сотишмоқда. Эркаклар зино қилмаслик учун ундан фойдаланишмоқда. Шундай қилишнинг шариатдаги ҳукми қандай? Шу иш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда эркак ёки аёл ўзини-ўзи қўли ёки шунга ўхшаш нарсалар билан шаҳватини қондириш ҳаром ҳисобланади. Бу ҳақда жуда кўп ҳадислар келган. Мабодо зино қилиб қўйиш хавфи бўлганда ҳам ундай қўғирчоқлардан фойдалиниш ҳаром ҳисобланади. Чунки улар шаҳватни қондириш ўрнига шу нарсага яна қўзғовчи нарсалардир. Зино қилиб қўйишига юз фоиз хавфи бўлса, икки зарардан енгилини олинади. Шунда ҳам энг оддий чораси қўлланилади.
Аллоҳ таоло “Муминун” сурасида марҳамат қилади : 

     ۝وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ 

5. Улар фаржларини сақловчилардир.

۝إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ 

6. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар.
Мўмин кишилар ўз қалблари, шахслари, ибодатлари, сўзлари ва ишлари ҳамда молларини покиза тутишлари билан бирга, жинсий ҳаётларини ҳам пок юритадилар. Бу эса ўз навбатида, инсоннинг руҳи, оиласи ва жамияти поклигига далолат қилади. Мўмин кишилар фақат ўз жуфти ҳалоллари ва мулк бўлиб тушган чўрилари билангина алоқа қиладилар. Бошқа жинсий алоқалар мўминлар учун ҳаромдир. Бу поклик бошқалари қатори, ниҳоятда зарур покликдир. Шу туфайли, аввал айтилганидек, инсоннинг руҳи, оиласи ва жамияти покланади. Шу туфайли инсоннинг насли пок бўлади. Зинодан сақланиш мўминларни нажотга элтувчи мазкур асосий сифатлардан биридир. Бусиз ул нажотдан умид қилмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам келгуси оятда айтиладики:

 ۝فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ 

7. Ким ана шундан бошқани тиласа, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.
Яъни кимки жуфти ҳалоли ва чўрисидан бошқа (аёллар ёки нарсалар) билан жинсий яқинлик қилишни тиласа, тажовузкор бўлади, ҳаддидан ошган бўлади, гуноҳкори азим бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat