Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намозини зиёда қилиб юбориш ҳақида

19:22 / 01.06.2015 | abdulloh_1983 | 823

Ассаламу алайкум! Имом 3 ракъатли Шом намозини охирги қаъдада “ат-таҳиййати”ни ўқиб адашиб, яна ўрнидан туриб кетса, муқтадийлар хатолиги ҳақида имомни огоҳлантирса ҳам имом ўтирмасдан, 2 раъкат зиёда қилиб қўйди ва жами 5 раъкат бўлди. Имом ўша 2 раъкатни “нафл бўлди” деб айтди. Баъзилар “бу хато бўлди қайта ўқиш зарур” дейишди, баъзилар эса “тўғри бўлди” дейишди. Лекин қайта ўқилмади. Бу ҳолатда нима қилиш керак эди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имомга эргашиш 3-ракъатнинг ташаҳҳуди охиригачадир. Агар имом туриб кетиб, қайта ўтирмаса, жамоат саловат ва дуодан кейин ўзлари салом бераверадилар. Намоз фарзларининг энг охиргиси ташаҳҳуд миқдорича ўтиришдир, ташаҳҳуд ўқиш эса вожибдир. Фарз ва вожиби адо бўлганидан кейин намоз тўлиқ бўлади. Лекин вожиб бўлган саломни кечиктиргани учун имомга саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Агар жамоат ҳам имом билан туриб кетган бўлса, жамоатга ҳам имом билан бирга саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Агар ўша ҳолатда жамоат турмай ўзлари салом бериб намозини тугатишса, намози тўлиқ бўлиб, саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Қўшимча ўқилинган икки ракъат алоҳида ният қилинмагани учун шомнинг икки ракъатли суннати ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat