Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

19:31 / 01.06.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2415

Ассалому алайкум! Намозда қироатдан олдин истиъозани ўқиш суннат амали дейилган. Баъзи бир тажвид китобларида мисол учун “Тартил” (Қуръон ўқиш қоидалари) деган китобни 11-бетида истиъозани айтиш мустаҳаб. Айримлар вожиб деган. Шунингдек Одинахон Муҳаммад Юсуф “Муфассал тажвид” китоби 29-бетида истиъоза айтиш “Жумҳур уламолар наздида вожибдир” дейилган. Сўрамоқчи бўлганим намоздаги қироат қилиш билан намоздан ташқаридаги қироат қилишнинг нима фарқи бор? Тўғри, намоз бошқа нарса, лекин намоздан ташқарида қироат ҳам қироат ҳисобланадику. Қуръонда “Агар Қуръон ўқисанг бас қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра” дейилган. Шунга намознинг ичидаги қироатдан олдин истиъозани айтиш вожиб деган уламоларимиз ҳам борми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни вожиб деган уламолар бўлмаган. Намозни бошланишида санодан сўнг истиъозани айтиш суннат. Тажвид китобларида "намоздан ташқарида истиъозани айтиш вожиб" дейишдан мурод, тажвид фанига тегишли вожиб ҳисобланиб, уни намозга алоқаси йўқ. Қироатнинг бундан бошқа вожиблари ҳам кўп, лекин уларнинг бирортаси намозда вожиб саналмайди. Намозда вожиб бўлиши учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан намознинг ичида ўқишга амр бўлиши керак. Ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари доимий ўқиган бўлишлари керак. Ҳолбуки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини сифатлаб берган зотлар "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини "басмала" билан бошлар эдилар" деб айтганлар. Фиқҳий китобларимизнинг барчасида "Биринчи ракъатда истиъозани ўқиб, иккинчи ракъатда санони ҳам истиъозани ҳам айтмайди. Чунки иккиси ҳам бир маротаба айтилиши машруъ бўлган(шариатимизга киритилган). Фақат "басмала"ни махфий айтади" дейилган. (Дуррул мухтор).

Шу ўринда яна бир масалани ҳам айтиб ўтсак, кўпчилик “Фотиҳа” билан зам сура ўртасида "басмала"ни айтишни ихтилоф қилишади. Фатво китобларининг мўтабарларидан ҳисобланган “Роддул мухтор” китобида: “Фотиҳа” билан зам сура ўртасида "басмала"ни айтиш, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида “Ҳасан” яъни яхши эканлиги айтилган. Мақсадимиз мабодо бирор кишида шуни кўрсангизлар инкор қилишга шошилишни олдини олиш. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat