Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушида тиш тушса

16:12 / 21.05.2015 | Санжар Муллаев | 4176

Ассаламу алайкум! Узр, саволни яна қайта бераётган булсам. Кеча тушимда чап тарафдаги битта тишим тушиб қолди. Кейинчалик ушбу тишни олиб энамга кўрсатибман ва у тишни рўмолчасига солиб олиб қўйди. Энди мени ўй хаёллар ўраб олмоқда. Чунки тушда тиш тушса, яқин одамингдан ажраласан деган гап бор. Динимизда бу ҳақида нима ёзилган? Ҳазратимизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида ёзилган экан, лекин мен ушбу китобни ўзимизнинг вилоятимиздан топа олмадим. Шунга сизлар нима дейсизлар? Мен қандай қилиб бу хаёллардан қутулишим мумкин? Олдиндан раҳмат, соғ бўлинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=3910.0

Ҳар қандай туш кўрсангиз ҳам албатта яхшиликка йўйинг. Туш худди қуш оёғида олиб кетаётган нарсага ўхшайди. Озгина ҳаракат ёки сабаб билан ҳам қуш уни тўғри келган жойга ташлаб юборади. Шунинг учун тушни нимага таъбир қилсангиз ўша бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat