Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон инсонни иймонга даъват этиш

16:17 / 21.05.2015 | nodirshox sidov | 991

Ассалому алайкум! Бир савол мени анчадан бери қийнаб келади. Менинг ёшликдан бирга катта бўлган дўстларим бор. Улар ўзи ёмон болалар эмас, аммо диний билими йўқ, ҳалол-ҳаромнинг фарқини яхши ажратишмайди. Уларга тушунтиришга ҳаракат қиламан, лекин тушунишмайди. Мени шу ёшга кириб зино қилмаганимни ҳам ҳазилга олиб кулишади. Олдин жаҳлим чиқарди, ҳозир эса уларга ачинаман. Ўзим билган ҳамма нарсани айтгим келмайди, чунки фойдасиз. Бир қори домланинг маърузаларида билганини айтмаган одамларга етказмагани учун қиёматда тили олов қайчи билан кесилиши ҳақида эшитиб қолдим. Менинг фиқҳий илмим оз бўлсада бор. Янги намозхон учун керакли маълумотларни бера оламан, чунки мен ҳам бу ҳолатларни бошимдан ўтказганман. Ишончли манбалардан жавоб беришга ҳаракат қиламан. Мен ушбу ҳолатда дўстларимга қўшилмаслигим керакми? Менинг улардан бошқа дўстларим йўқ. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дўст деб Аллоҳнинг розилигига, яхши ишларга чорловчи кишиларга айтилади. Сиз уларга дўст бўлсангиз-да, улар сизга дўст эмас экан. Қолаверса, ҳидоят Аллоҳдан. Бизнинг вазифамиз қўлимиздан келганича уларни яхшиликка чақириш. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat