Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тасаввуф ҳақида тасаввур"

00:00 / 26.06.2009 | eski savollar | 2731
Ассаламу алайкум в.р.в.б. Шайҳ ҳазратлари. Мени бир укам бор, ёши 22 ларда. Таҳминан бир йилдан бери Фарг'она вилоятидаги Оққо'рг'он деган жойдаги пирни олдига қатнаб туради. Уни фикрича фақат пирга қо'л берган одамларгина то'г'ри ё'лдаги одамлар, қолганлар эса хоҳ у қур'он тафсирини о'қиётган бо'лсин, хоҳ шариат илмларини о'рганаётган одам булсин китобга бог'ланиб, қотиб қолган одам эмиш. Фақат илм о'рганиш билан Аллоҳга етишиб бо'лмас эмиш. Оъша киши томанидан берилган вазифаси бор, у ҳам боълса “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини тожикча таржимаси. Ҳар куни кечаси туриб шуни такрорлайди токи нафаси тиқилиб ҳиққиллаб қолгунча. Уни фикрича шу зикр, вазифа. Шу соъзларни оърнига арабчасини такрор қилгин ёки бирор оятми десам “тожикчаси яхшироқ, тожикча билиш суннат экан, Пайғамбар а.с. ҳам тожикча билишган экан” дейди. “Ҳазратимни чэксиз кароматлари бор, мен ҳақимда ҳам ҳамма нарсани билиб туришади” дейди. Кейин сиз жавоб бериб оътган ҳолат, яъни пирга қоъл берган одам қазо намоз ва роъзаларини бажариши шарт эмаслигини айтади. Яна “шариат амалларини бажармаган одам пирга қоъл берса ҳам тариқатга оътиб қолади” дейди. Аҳир тариқат бу шариатдан кейинги босқич эмасми? . . . Тоъғриси бошим қотиб қолди. Уни на шариат илмларини оърганишга коъндириб боълади, на у кишини олдига боришдан қайтариб боълади . . . .Сизга ушбу ҳолат боъйича қуйидагича саволларим бор: Биз бу ҳолатда қандай ёъл тутишимиз керак, Юқоридаги укамни соъзларидан қайсилари тоъғри ва қайсилари нотоъғри шу ҳақида маълумот ва коърсатмалар берсангиз.Яна сизни “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобингизни излаб тополмадим. Яқин орада нашрдан чиқиш эҳтимоли борми? Шу китобни оъқиб чиқсам укамга баъзи нарсаларни тушунтириш осонроқ боълармиди, уни ҳам оъқиб чиқишга коъндирсам балки фикри оъзгариб қолар деган фикрда эдим.Олдиндан раҳмат. Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингизни ажрини коъпайтириб берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобини қайта чоп қилиш нияти бор.- Укангизнинг барча гаплари нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat