Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос хакида

05:06 / 07.05.2015 | Khurshid | 1261

Ассаламу алайкум! Сизларга http://savollar.islom.uz/savol-38111/ шу линкдаги савол билан мурожаат килган эдим. Жавобингиз учун раҳмат. Жавобдан менда яна 2та савол туғилди: 1. Ҳадя шартларини қаердан топсам бўлади? 2. Қайнота яна уйлансалар, келган аёл уйнинг эгасидан рухсат сўрайдими ёки унинг ҳам ўзига яраша шартлари борми? Аввалдан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

«Молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган…» деган (177-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Ҳадя қилишинглар, муҳаббатли бўласизлар», дедилар».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро ҳадя қилишинг, чунки ҳадя кўнгилдаги ғилли-ғашни кетказади. Қўшни аёл аёл қўшнисига қўй туёғининг бир бўлагини бўлса ҳам беришни ҳақир санамасин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Ҳиба ҳадя, садақа, атийя ва бошқа маъно ҳамда муомалаларни ҳам ўз ичига олади. Бу истилоҳларнинг маънолари бир-бирига жуда ҳам яқиндир.

Агар молни муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш кўзланса, садақа бўлади.

Агар молни бериладиган шахсни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун олиб борилса, ҳадя бўлади.

Ўлими олдидан мол улашиш атийя бўлади.

Бошқа ҳолатларда ҳиба бўлади.

Уламоларнинг ижмоълари ила ҳибанинг барча турлари мустаҳаб дейилган. Айниқса, қариндошларга қилинган ҳиба жуда ҳам яхши ҳисобланади.

Уламолар ҳиба ийжоб, қабул ва қабз билан амалга ошишига ҳам иттифоқ қилганлар.

У «ҳиба қилдим», «кўнгилдан чиқариб бердим» ва шунга ўхшаш иборалар билан тўғри бўлади.

Унинг батамом бўлиши мажлисда изнсиз бўлса ҳам, мажлисдан кейин изн билан, қўлга олиш биландир. Тақсимланадиган шериклик нарсада ҳиба бўлмайди. Тақсимлаб бўлиб топширса, тўғри бўлади. Шунингдек, елиндаги сут ва шунга ўхшаш нарсаларда ҳам ҳиба бўлмайди.

Қўйнинг устидаги жунини, зироатни, ердаги дарахтни ёки дарахтдаги мевани ҳам ҳиба қилиб бўлмайди. Чунки бу нарсалар ҳиба қилувчининг мулкига боғланиб турибди.

(Ҳали тегирмонда тортилмаган) буғдойнинг унини ҳиба қилиб бўлмайди, гарчи кейин тортиб, топширилса ҳам.

Чунки ҳиба қилаётганда мавжуд бўлмаган, ҳибачига мулк бўлмаган бунга ўхшаш нарсаларни ҳиба қилиб бўлмайди.

 Бировнинг қўлидаги нарсани унга ҳиба қилинса, тугал бўлади. Худди ота ўзининг гўдагига ҳиба қилган-у, у оқил ҳолида ёки унинг билан турган тарбиячиси олгани каби.

Ота тириклигида ўз мулкини фарзандларига ҳиба қилса, фарзандлар ўша вақтнинг ўзида қабз қилиб олсалар ва ота ўша нарсани тўлиқ топширган бўлса, ҳиба ҳисобланади. Агар ота «Ўлганимдан кейин», деган бўлса, бу ҳолатда ҳиба бўлмайди, балки мерос ўлароқ тақсимланиши керак бўлади.

Эр хотинини уйига тушириб келганидан кейин бегона киши хотинга қилган ҳибани олса, мўътабардир.

Икки киши бир кишига ҳовлини ҳиба қилса, тўғри бўлади. Бунинг акси тўғри бўлмайди. Худди ўн тангани икки бойга ҳиба қилиб бўлмагани каби. Аммо икки фақирга қилса бўлади.

Ҳибадан қайтиш.

Ҳибадан ўзаро розилик ёки қозининг ҳукми билан қайтса бўлади.

Ҳибадан қайтишни қуйидагилар ман қилади: муттасил зиёда, иккисидан бирининг ўлими, бегонадан бўлса ҳам, унга қўшилган эваз, ҳибани олган кишининг мулкидан чиқиши, ҳиба вақтида эр-хотин бўлиш, маҳрамий қариндошлик, ҳиба қилинган нарсанинг ҳалок бўлиши.

Ҳибани қайтариб олиш аслида фасх – ақдни бузишдир. Ҳибачига ҳиба эмас.

Эваз бериш шарти ила қилинган ҳиба бошланишда ҳиба бўлиб, унда қабз қилиш шартдир. Шериклик нарсани эваз бериш шарти билан ҳиба қилиб бўлмайди. Бу хилдаги ҳиба охирида савдодир. У айб ва кўриш хиёри ила қайтарилиши мумкин ва унда шуфъа собит бўлади.

Ҳомиласини истисно қилиб, ўзини ҳиба қилса, тўғри бўлади.

Ҳиба муайян молни бировга эвазсиз мулк қилиб беришдир.

Ҳибадан ўзаро розилик ёки қозининг ҳукми билан қайтса бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жавоб ҳадяси олмаган киши ўзининг ҳибасига ҳақлироқдир», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Ҳибадан қайтишни қуйидагилар ман қилади: муттасил зиёда, иккисидан бирининг ўлими, бегонадан бўлса ҳам, унга қўшилган эваз, ҳибани олган кишининг мулкидан чиқиши, ҳиба вақтида эр-хотин бўлиш, маҳрамий қариндошлик, ҳиба қилинган нарсанинг ҳалок бўлиши.

«Муттасил зиёда» – ҳиба қилинган ерга дарахт экиш ёки уй қуриш кабилардир.

«Ажнабийдан бўлса ҳам, унга қўшилган эваз» ҳиба қилувчига «Мана бу ҳибангнинг эвазига» деб бирор нарса берилишидир. Мазкур эвазни ҳибачи қабз қилиши билан ҳибасини қайтариб олиши мумкин бўлмай қолади.

Маҳрамий қариндошлик бўлганда ҳам ҳибани қайтариб олиб бўлмайди.

Дорақутний, Байҳақий ва Ҳоким Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маҳрам қариндошга ҳиба қилинса, уни қайтариб олинмас», дедилар».

Ҳибани қайтариб олиш аслида фасх – ақдни бузишдир. Ҳибачига ҳиба эмас.

Яъни ҳибасини қайтариб олаётганда қабз қилиш шарт эмас. Чунки у ўзининг эски мулкини қайтариб олмоқда.

 Эваз бериш шарти ила қилинган ҳиба бошланишда ҳиба бўлиб, унда қабз қилиш шартдир. Шериклик нарсани эваз бериш шарти билан ҳиба қилиб бўлмайди. Бу хилдаги ҳиба охирида савдодир. У айб ва кўриш хиёри ила қайтарилиши мумкин ва унда шуфъа собит бўлади.

Ҳомиласини истисно қилиб, ўзини ҳиба қилса, тўғри бўлади.

Бир бўғоз ҳайвонни «Бунинг ҳомиласини истисно қилган ҳолда сенга ҳиба қилдим», дейиш жоиздир. “Кифоя” китобидан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat