Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ тўйи учун қарз олиш

12:00 / 01.05.2015 | Nazirjon Yusupov | 1082

Ассалому алайкум! Бир дўстим уйланмоқчи. Ҳозир никоҳ тўйи қилишга шароити йўқ. Никоҳ тўйи қилиш учун бирор кишидан қарз олса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-агар фоизга қарз оладиган бўлса, бу мутлақо мумкин эмас. Саҳобаларнинг бир нечалари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уйланиш ҳақида сўраганларида “Сизлардан қайси бирингиз бооага қодир бўлса уйлансин. Чунки уйланиш кўзни тиювчи ва фаржни сақлагувчидир. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки рўза унинг шаҳватини кесувчидир” деганлар. Ҳадисдаги бооа-дан мурод, маҳр ва нафақадир. Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга қарз олишга буюрмаганлар. 2-аёлларнинг энг баракалиси чиқими кам бўлгани. Баҳоли қудрат тўй қилишга қодир бўлса, имкониятидагини сарфлаб қилиш керак. Фаҳри коинот, сарвари олам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина оналаримизга уйланганларида валийма қилиб дастурхонга қўйган нарсалари ҳурмо ва сув бўлган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat