Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳақида

20:54 / 29.04.2015 | Khurshid | 766

Ассаламу алайкум! Аллоҳ сизларни жаннати қилсин. Муҳтарам ҳайъат аъзолари саволим қуйидагича: Мени аёлимнинг онаси вафот этган. Қайнотам ва қайнонамнинг 2 қизи бўлиб, бири менинг аёлим. Қайнонам вафотидан кейин, қайнотамнинг тасарруфларидаги уй(бу уй қайнонамнинг номларига сотиб олинган эди) қайнотам ва иккинчи қизларининг розилиги ила нотариал идора орқали менинг аёлимнинг номига мерос қилиб ўтказилди. Энди бу уй аёлим учун шахсий мулк ҳисобланадими? Ёки фароиз илми қоидалари бўйича ҳукм қилинадими? Ташаккур. Хизматингиздан рози бўлинглар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уй расман қанонангизнинг номида бўлгани билан у қайнотангизни мулки бўлганми? Қайнонангиз вафот этгани билан унинг ака-укалари борми? Агар мулк қайнотангизники бўлса, ўз розилиги билан сизнинг аёлингизга ҳадя қилса жоиз. Қайнотангиз бор бўлса ҳам уйдан ташқарига чиқиб, аёлингизга ўша уйни топшириши шарт. Чунки ҳадянинг шартида ҳадя қилинадиган нарсани ҳадя олувчининг қўлига топширилиши керак. Кейин қизнинг розилиги билан ўша уйда яшаб турса бўлади. Қайнотангизнинг “мендан кейин бу уй сенга” деган гапи билан ҳадя тўлиқ бўлмай, унинг мулкидан чиқмай қолади. Мабодо вафот топса меросхўрлар орасида тақсим қилиниши керак бўлади. Мабодо уй қайнонангизнинг шахсий мулки бўлган бўлса, шаръий мерос йўли билан тақсим қилинади. Бунда эса қайнонангизнинг ака-ука каби яқинларининг бор йўқлигига ҳам қаралади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat