Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Айюб Ал Ансорий

00:00 / 28.02.2009 | eski savollar | 520
Хурматли устоз шайх хазратлари.Сиздан илтимос. Биз кушни Киргизистоннинг Арслонбоб кишлогиданмиз бизни масжидимизни номи Абу Айюб Ал Ансорий.Ушбу сахобий хакида тулик маьлумот берсангиз. Китобларингизни хам сайтга киргизсангиз яхши булардиКатта ширк амаллар тугрисида хам маьлумот берсангиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Айюб куняси билан машҳур бўлган бу улуғ саҳобанинг асл исмлари Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Хазражийдир. У киши Нажжор қабиласидан эдилар. Исломга ҳижратдан олдин кириб, иккинчи Ақаба байъатида иштирок этдилар. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу Бадр, Ухуд, Хандақ ва бошқа ҳамма ғазотларда иштирок этдилар. Сиффийн, Жамал урушида Али розияллоҳу анҳу билан бирга бўлдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларида ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз шахсий уйларига тушиб, яшашларини исташар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса туялари танлаган ерга тушишларини айтдилар. Шунда туя тўғри бориб, Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйи тўғрисида тўхтади. Ана шу пайтда ансорлар назарида Абу Айюбдан кўра бахтлироқ киши топилмас эди.Бу зот ҳаммаси бўлиб, 155та ҳадис ривоят қилдилар ва бу ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу душманларга қарши урушишни жуда ҳам севар эдилар. Язид ибн Муовия билан Қустантинийя (Истанбул)ни фатҳ этишлик учун отландилар. Кета туриб, йўлда касал бўлиб қоладилар. Язид қайтариб юбормоқчи бўлганда унга Аллоҳнинг «Инфиру хифаф-ав ва сиқала» оятини келтириб, «Мени ҳам ўзинглар билан олиб кетинглар», деб айтадилар. Язид бу кишини ўзи билан олиб кетади. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 52 санасида (672-милодда) Қустантинийяда вафот этадилар. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг қабрларини ҳатто, румликлар ҳам зиёрат қилишарди.

Топ рейтинг www.uz Openstat