Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо қилиш

15:54 / 25.04.2015 | Farhod Mahmudov | 3354

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг аъзолари! Саволим такрорий бўлса олдиндан узр сўрайман. Имомга иқтидо қилган одам нималарни ўқиб ва нималарни ўқимайди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилган киши, имом такбир таҳримани айтганида орқасидан такбирни айтиши фарз. Айтмай жим тураверса, имомга иқтидо қилмаган бўлади. Сўнг сано ўқийди ва жим туради. Бир амалдан бошқа амалга ўтаётганда имом такбир айтса, иқтидо қилувчи ҳам такбир айтиши суннат амали. Рукъуга борганида тасбеҳ айтади, рукъудан қайтганда “Роббана лакал ҳамд” дейди, саждада тасбеҳ айтади, қаъдада ташаҳҳудни ўқийди ва охирги қаъдада ташаҳҳуд билан бирга саловат айтади ва бандалардан сўралмайдиган ҳожатни Аллоҳдан сўрайди. Сўнг имом билан бирга салом беради. Шулардан бошқа ўринларда жим туради. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat