Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос,хазрат...

00:00 / 05.02.2010 | eski savollar | 606
Ассалому алайкум мухтарам устоз, динимиз ривожи йулида Аллох розилиги учун килаётган барча ишларингизда Аллох таолонинг узи сизга мададкор булсин ва умрингизга хамда илмингизга баракотлар ато килсин. Биз томонларда (Кашкадарёда) куп гувохи булганим бир холатни шариатимизга тугри келиш-келмаслигини тушунтириб беришингизни сиздан илтимос килиб коламан. Намоздан сунг тиловат килиниб куллар дуога очилганда имом домла уз дуосида " укиган намозларимиз,килинган тиловатларимиздан хосил булган савобларни аввало Одам сафиюллох,кейин Нух набиюллох,............,утган хеш-акраболар ва ота-оналаримизнинг рухларига фийсабиллох хадоя килдик" деган жумлаларни такрорлайдилар. Менда хар сафар бир савол тугилади,шу тугримикан? Хосил булмиш савобларнинг хаммаси хадя килинса,бизнинг номаи-аъмолимизга ушбу ибодатлардан нима битилади? Менда бу савол тугилишининг асосий сабаби - Тошкентда,мен намозга катнашиб юрадиган мачитнинг имоми хар доим дуосида "хосил булган савоблардан бизнинг номаи-аъмолимизниг фойда томонига захира килиш баробаринда суюкли пайгамбаримизнинг (с.а.в.) рухи-покларини,уларнинг ахли-байтлари,.........,ота-оналаримиздан утганларининг рухларини бахраманд килгин" деб дуо киладилар. Илтимос,хазрат,менинг ва оила-аьзоларимнинг хаккига дуо килиб куйинг,фарзандларимнинг динимизга хизмат киладиган илм-маьрифатли инсонлардан булиб вояга етишларини хохлайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фарқи йўқ. Тиловатнинг ўзи савоб. Унинг ортидан қилинадиган дуога қараб савоб берилиши китобларда айтилмаган.- Аллоҳ таоло тилагингиздан афзалини берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat