Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдони бузиш

10:20 / 25.04.2015 | Abu Abdulaziz | 568

Ассалому алайкум! Ишарингизга ривож берсин. Мен бир инсонга машинамни 1 йил муддатга “қилиб бериш шарти” ила сотгандим. У одам ҳам мендан олиб, бошқа одамга мендан олганидан қимматроққа 3 йилга берган. Мендан олган одам пулини ишлатиб қўйгани учун бера олмади. Энди ундан машина олган одам, менга 3 йилда 1 йилга келишилган нархдан кўпроқ қилиб бермоқчи. Шу савдо жоизми? Аввал келишилган нархдан кўп олишим худди муддатни узайтириб устига пул қўшилгандек туюлмоқда.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу савдо жоиз эмас. Сиздан олган одам машинани бошқасига сотганидан кейин унда сизни мутлоқ ҳаққингиз қолмайди. Яъни қайтариб ҳам ололмайсиз, савдони ҳам буза олмайсиз. Валлоҳу аълам. (Агар бу масалада батафсил билмоқчи бўлсангиз fiqh.uz сайтидаги "Молиявий муомалалар" бўлимидан кўрсангиз бўлади.Администратор)

Топ рейтинг www.uz Openstat