Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз қайта ўқиладими?

10:11 / 25.04.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 1059

Ассалому алайкум! Бир жойда шом намозини ўқиётганимизда имом 2-ракъатда адашиб, салом бериб юборди. Иқтидо қилганлар “2 ракъат ўқидик” деди. Шунда имом “нега ишора бермадинглар” дедида туриб, яна 1 ракъат ўқиб, саждаи саҳф қилиб, тугатди. Шу ҳолатда намоз бузиладими ёки бузилмайдими? Илтимос шу саволларга аниқ жавоб берсангиз. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намози бузилади. Бундай ҳолларда ўша намозни қайтадан ўқиш керак бўлади. Ҳадисда: 482. Ибн Сириндан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кундузги икки намоздан бирини ўқиб бердилар. – Ибн Сирин: «Абу Ҳурайра унинг номини айтди, лекин мен унутиб қўйдим», дейди. – У зот бизга икки ракат намоз ўқиб бериб, сўнг салом бердилар-да, масжидга кўндаланг қўйилган ёғочнинг олдига бориб, унга суяндилар. У зот ғазаблангандек эдилар. Ўнг қўлларини сўл қўлларига қўйиб, бармоқларини бир-бирига кириштирдилар ва ўнг ёноқларини чап кафтлари орқасига қўйдилар. Шошқалоқлар «Намоз қисқарибди», деб, масжид эшикларидан чиқиб кетишди. Қавм ичида Абу Бакр ва Умар бор эди. Улар ҳам у зотга гапиришдан ҳайиқишди. Қавм ичида қўллари узун киши бўлиб, уни «Зул-ядайн»* деб аташар эди. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, унутдингизми ёки намоз қисқардими?» деди. У зот: «Унутмадим ҳам, қисқармади ҳам», дедилар-да: «Зул-ядайн айтганидек бўлдими?» деб сўрадилар. «Ҳа», дейишди. Шунда олдинга ўтиб, қолдирганларини ўқидилар. Кейин салом бердилар ва такбир айтиб, ҳар доимги саждаларидек ёки ундан узунроқ сажда қилдилар. Кейин бошларини кўтардилар ва такбир айтдилар. Кейин такбир айтиб, доимги саждаларидек ёки ундан узунроқ сажда қилдилар. Сўнг бошларини кўтардилар ва такбир айтдилар». Баъзан ундан (Ибн Сириндан) «Кейин салом берганлар», дейилганми?» деб сўрашганида, «Менга Имрон ибн Ҳусойннинг «Сўнг салом бердилар», деган хабари келган», дерди. * «Зул-ядайн» – икки қўл соҳиби, яъни узунқўл. Изоҳ: Ҳадисда айтилганидек гаплашиш намозни бузмаслиги Исломнинг олдинги ҳукмларига биноан бўлиб, кейин мансух (бекор) қилинган. Шунинг учун ҳам мазкур воқеада иштирок этган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўз халифалиги даврида шундай ҳолатга тушганида намозни қайта ўқиган. Ҳадисда зикр қилинган Зулядайн ва Зушшималайн бир шахснинг икки номи. Унинг асл номи Убайд ибн Амр бўлиб, жоҳилиятда унинг лақаби Хирбоқ бўлган. Исломда Зулядайн ва Зушшималайн дегант икки лақаб билан мшҳур бўлаган. Бану Сулайм. Бану Хузоъанинг бир шохчаси бўлган. Шунинг учун иккисига ҳам нисбат бериб зикр қилинган. Ислом аввалида Зушшималайн лақаби билан машҳур бўлган. Кейинчалик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулядайнга ўзгартирганлар. Сунани Насаийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда икк лақабни ҳам жамлаб Ибн Амр эканлигини ҳам зикр қилинган. Баъзи Шофиъий мазҳабидагилар бу ривоятни имом Зуҳрийни ўзи ривоят қилган деб эътироз билдиришган. Ҳолбуки бу эътироз дуруст эмас. Сунан Насаийнинг ўзида Имрон ибн Абий Анас Имом Зуҳрийга мутобаатан ҳам зикр қилган. Имом Таҳовий ҳам имом Иброҳим ибн Мунқиздан ҳам ривоятини келтирган. Қолаверса бу ҳадис музтариб ҳадис ҳисобланади. Юқоридаги ҳадисни далил қилиб келтирувчилар шу ҳадисга қараб, ҳадислар заҳирасидан четда қолганлиги аён бўлади. НАМОЗНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР Намозни қуйидаги нарсалар бузади: 1. Мутлақ калом. Намозда қасдданми, унутибми, билмасданми, хато тариқасидами ёки мажбуранми, гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарфни нутқ қилиш билан бўлади. Бу ҳукмнинг далили: عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ  قَالَ: كُنَّا نَتَكَلَّمُ فِي الصَّلَاةِ، يُكَلِّمُ الرَّجُلُ صَاحِبَهُ وَهُوَ إِلَى جَنْبِهِ فِي الصَّلَاةِ، حَتَّى نَزَلَتْ: ﮋﭖ ﭗ ﭘﮊ بِالسُّكُوتِ، وَنُهِينَا عَنِ الْكَلَامِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Намозда сўзлашаверар эдик. Киши намозда ёнида-ги шеригига гапираверар эди. Ниҳоят «Аллоҳ учун то-ат ила жим туринглар» ояти нозил бўлганда сукут сақлашга амр қилиндик, гапдан наҳий қилиндик». Бешовлари ривоят қилишган. 2. Қасддан берилган салом ва унга алик олиш. Қасддан салом бериш намозни бузишига далил: عَنْ عَبْدِ اللهِ  قَالَ: كُنَّا نُسَلِّمُ عَلَى النَّبِيِّ  وَهُوَ فِي الصَّلَاةِ فَيَرُدُّ عَلَيْنَا، فَلَمَّا رَجَعْنَا مِنْ عِنْدِ النَّجَاشِيِّ سَلَّمْنَا عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْنَا، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، كُنَّا نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَتَرُدُّ عَلَيْنَا. فَقَالَ: «إِنَّ فِي الصَّلَاةِ شُغْلًا». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ وَأَحْمَدَ: «إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَحِلُّ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ». Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздалик чоғларида у зотга салом берар эдик, у зот алик олар эдилар. Нажошийнинг ҳузуридан қайтгач, у зотга са-лом берсак, алик олмадилар. Шунда биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом берсак, алик олардингиз?» дедик. У зот: «Албатта, намозда машғуллик бор», дедилар». Икки шайх ривоят қилишган. Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дейилган. Ноқасддан бировга салом бериш намозни бузмайди, чунки салом хитобни ўз ичига олган зикрдир. Бас, у қасддан бўлганда одамларга хитоблиги эътиборга олина-ди ва намоз бузилади. Ноқасддан бўлган ҳолатда эса зикрлиги эътиборга олинади ва намоз бузилмайди. Са-ломнинг зикрлиги ташаҳҳудда ўқилишидир. Аммо алик олганда қасддан бўлса ҳам, ноқасддан бўлса ҳам, намоз бузилади. Чунки аликнинг лафзи намоз-нинг зикрида йўқ. 3. Инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар. Оҳ уриш ва уф тортишга ўхшаш нарсалар ҳам икки ҳарфдан иборат бўлса, намозни бузади. Бу нарсалар бе-морлик, дунё иши учун бўлса, намоз бузилади. Аммо охират учун бўлса, бузилмайди. Бемор ўзини тутиб тура олмаса ҳам бузилмайди. 4. Охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи. Агар намоз ичида охират учун овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича: عَنْ مُطَرِّفٍ، عَنْ أَبِيهِ  قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ  يُصَلِّي وَفِي صَدْرِهِ أَزِيزٌ كَأَزِيزِ الرَّحَى أَوِ الْمِرْجَلِ مِنَ الْبُكَاءِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. Муторриф отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг на-моз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Мусибат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузила-ди. 5. Узрсиз томоқ қириш. Мажбур бўлиб ёки овозини яхшилаб олиш учун томоқ қирган кишининг намози бузилмайди. Аммо узрсиз икки ҳарф миқдорида овоз чиқариб томоқ қириш намозни бу-зади. 6. Акса урганга соғлик тилаш. Намозхон акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ», деса, намози бузилади. Чунки бу нарса одамлар орасида урф бўлган каломдир. Акса урганга соғлик тилаш намозни бу-зиши ҳақида ҳадис ҳам келган. 7. Каломга зикр билан бўлса ҳам жавоб бериш. Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик ҳақида ха-бар етганда «Алҳамдулиллааҳ», деса, намози бузилади. 8. Имомидан бошқага луқма бериш. Намозхон ўз имомидан бошқа кимсага, чунончи, қироатда адашиб қолган одамга луқма берса, намози бу-зилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим қаторига киради. Шунингдек, намоздан ташқаридаги ки-ши қироат қилаётган имомга луқма берса ва имом луқмани қабул қилса, барчанинг намози бузилади. Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини ол-са, унинг ҳам намози бузилади. Саҳиҳ гап бузилмайди. Имомга луқма бериш жоизлигига далил: عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ  صَلَّى صَلَاةً فَقَرَأَ فِيهَا فَلُبِسَ عَلَيْهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ لِأُبَيٍّ: «أَصَلَّيْتَ مَعَنَا؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَمَا مَنَعَكَ؟». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّان وَلَفْظُهُ: «فَمَا مَنَعَكَ أنْ تَفْتَحَ عَليَّ؟». Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб, илтибосга (шубҳага) тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убайга: «Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Нима сени ман қилди?» дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар», дейилган. 9. Мусҳафга қараб қироат қилиш. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бу-зилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади. Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимонинг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг на-мози бузилмайди, чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодат-дир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади. Мактубга назар солиб, ундаги маънони англаса, намози бузилмайди. 10. Нажасга сажда қилиш. Чунки сажда намознинг бир бўлагидир. Бир бўлаги бу-зилган намознинг ўзи ҳам бузилади. Шунингдек, нажас икки тизза ёки кафт қўйиладиган жойда бўлса ҳам намоз бузилади. 11. Одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилиш. Намозхон қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан олдин «Аллоҳим! Менга минг динор бергин! Аллоҳим! Менга фалончини хизматчи қилиб бергин!» ка-би дуоларни қилса, намози бузилади. Ташаҳҳуддан кейин мазкурларга ўхшаш дуо қилган одам ўша нарса ила на-моздан чиқади ва намози бузилмайди. 12. Ейиш, ичиш. Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми – фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб қолган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, на-мози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади. 13. Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир. Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шал-вор кийиш, камон отиш каби амалларни бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади. «Мухтасар»нинг муаллифи бу ердан бошқа жойларда, шунингдек, бошқа уламоларимиз «намозни бузувчи» деб айт­ган бошқа амаллар ҳам бор. 14. Қибладан юз ўгириш. Бу узрсиз равишда гавдасининг қибладан бурилиши билан содир бўлади. Аммо таҳорат қилиб келиш учун бу-рилса, зарари йўқ. Намозда фақат юзни у ён-бу ёнга бу-риш ҳаром бўлса-да, намозни бузмайди. 15. Авратни қасддан очиш. Агар шамол ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли аврат очилса, уч тасбеҳ айтилгунча вақтда ёпиб олса, зарари йўқ. Аврат ундан кўп вақт давомида очиқ ҳолда қолса, намози бузилади. 16. Катта ёки кичик бетаҳоратлик содир бўлса, намоз бузилади. 17. Баданда, кийимда ва маконда афв қилиб бўлмайдиган даражада кўп нажосат пайдо бўлса, намоз ботил бўлади. 18. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эши-тадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чиқармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди. 19. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги қаъдага ўтиришидан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлса, намози бузилади. 20. Икки махсига тортилган масҳнинг муддати чиқиши намозни бузади. 21. Махсини ечиш. 22. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Ўша оятни ўқиб намозни адо этиши ло-зим бўлиб қолгани учун. 23. Имо билан намоз ўқиётган одамнинг рукуъ ва саж-дага қодир бўлиб қолиши. 24. Яланғоч намоз ўқиётган одамга авратини ёпадиган кийим топилиб қолиши. 25. Яра тузалгани учун унинг устидаги боғич тушиб кетиши. 26. Ҳушидан кетиш. 27. Жинни бўлиш. 28. Назар солиш ила жунублик етиши. 29. Таҳрима ва адоси бир бўлган намозда аёл киши-нинг эркак киши билан баробар – бир сафда туриб қолиши. 30. Муқтадийнинг имомидан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар намозни бузувчи амаллардир. "Кифоя" китобидан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat