Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш ўнгидан келса...

07:28 / 22.04.2015 | bEk leader | 1253

Ассаламу алайкум! Ҳозир талабаман. Лекин талабаликдаги баъзи воқеалар кўзимга танишдек кўринади ва мен буни “туш кўрганман” деб ҳисоблайман. Инсоннинг келажаги аввалдан ёзиб қўйилган бўладими? Бунақа воқеалар кўп бўлиб туради. Бир устозим туш ҳақида гап кетганда "тушнинг тўғри келиши илоҳий неъмат, ҳаммага ҳам берилмайди" деб айтганди. Тўғриси ўзим ҳам жуда ҳайрон бўламан. Туш ҳақида батафсилроқ билимга эга бўлиш учун қанақа китобни тавсия қиласиз? Асосий саволим тақдир туш орқали бандага билдирилиши мумкинми? Агар билдирилса банда(умуман ҳаётда) нима нима учун яшайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 2307- حَدّثنا نَصْرُ بنُ عَلِيّ، حدثنا عَبْدُ الوَهّابِ الثّقَفِيّ، حدثنا أَيّوبُ عن محمدِ بنِ سِيرِينَ عن أبي هُرَيْرَةَ قَالَ‏:‏ ‏"‏قالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم‏:‏ إِذَا اقْتَرَبَ الزّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤيَا المُؤْمِنِ تَكْذِبُ، وَأَصْدَقُهُمْ رُؤْيَا أَصْدَقُهُمْ حَدِيثاً، وَرُؤْيَا المُسْلِمِ جُزْءٌ مِنْ سِتّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءاً مِنَ النّبُوّةِ، وَالرّؤْيَا ثَلاَثٌ‏:‏ فالرّؤْيَا الصّالِحَةُ بُشْرَى مِنَ الله، والرّؤْيَا مِن تَحْزِينِ الشّيطانِ، وَالرّؤْيَا مِمّا يُحَدّثُ بِهَا الرّجُلُ نَفْسَهُ‏.‏ فإِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يَكْرَهُ فَلْيَقُمْ وَلْيَتْفُلْ وَلاَ يُحَدّثْ بِهِ النّاسَ قَالَ‏:‏ وَأُحِبّ القَيْدَ فِي النّوْمِ وَأَكْرَهُ الغُلّ‏.‏ القَيْدُ‏:‏ ثَبَاتٌ في الدّينِ‏"‏‏.‏ قال‏:‏ وهذا حديثٌ حسنٌ صحيحٌ‏. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат яқинлашганда мўминнинг туши ёлғон чиқмай қўяди, мўминларнинг энг туши тўғриси, уларнинг ростгўйларининг тушларидир. Мусулмоннинг туши пайғамбарликнинг 46 бўлагидан бир бўлакдир. Туш уч қисмдир: Яхши туш Аллоҳ тарафидан башоратдир. Яна бир туш, шайтоннинг ғамга солишидан иборатдир. Яна бир туш, киши ўзига кўп гапирганидан кўриладиган тушдир. Қачон бирортангиз ўзи хушламайдиган тушни кўрса, ўрнидан турсин ва туфласин(бошқа ҳадисларда чап тарафига уч бор туфласин дейилган) ва одамларга уни сўзлаб бермасин. Мен тушдаги занжирни хуш кўраман ва кишанни кариҳ кўраман. Занжир – динда собит бўлишдан иборатдир”. Термизий ривояти.‏ Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat