Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАСАЛА бор!!!

00:00 / 31.12.2008 | eski savollar | 195
Бисмиллахир Рохманир РохиймАссаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли Устоз Шайх Хазратлари!!!Сиздан илтимос бир масалага ойдинлик киритсангиз?! Махалланинг имоми умуман Куръонни тажвид оркали укий олмайди,лекин имомлик килади. Хозир анча кариб колганлиги сабабли фарз намозлари вактида 3 та биродарларимиздан бирини имоматга утказади. Улардан бири Куръон сураларининг куп кисмини тажвид оркали ёддан билади, лекин уларнинг маъноси ва тавсирини билмайди, ёши 26 да; Иккинчиси эса куръонни тажвид оркали биринчи биродаримиздан камрогини ёддан билади, лекин ёд олган сураларининг маъно ва тавсирини етарлича билмайди, ёши 23 да; Учинчиси эса тажвид оркали сураларни улардан кам ёд олган лекин ёд олган сураларнинг маъноси ва тавсирини мукаммал булмасада билади, яъни укийдиган сураларининг маъносини тушунтира олади,фикхий масала бобида эса у иккаласидан мукаммал билади ёши 25да;Хурматли Устоз улардан кайси бирларининг имоматга утиши жоиз? хамда тажвидни биладиган биродарларимиз була туриб, тажвидни билмайдиган махалланинг имомининг оркасида намоз укишлигимиз жоизми,агар жоиз булмаса намозни ёлгиз укийликми, хамда у имомнинг имоматга утувчиларни уз билганича таксимлаши тугрими ?Кейин мазкур имом жаназа намозини укиши тугрими?яна мазкур имомнинг таквосида шубха бор, гуёки кукнорни даво учун ичилса таквога зарари йук экан,мазкур холатларда намозларнинг хаммасини укимок жоизми? Илтимос, Устоз шу масалани ойдинлаштириб берсангиз?! жавоб учун сизга олдиндан минатдорман, Аллох сиздан рози булсин, Амийн!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Тавсир» деган гап йўқ. Агар бу гапингизни сиз танқид қилаётган кишилар билиб қолса устингиздан куладилар. «Тафсир» дейиш керак. Ким имомликка ҳақлироқ экани масаласи кўп марта баён қилинган топиб ўқинг. Имомлар ҳақидаги шикоятни диний идорага қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat