Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қаср қилиш

12:43 / 06.04.2015 | Mo`min Shodiyev | 2367
Ассалому алайкум! Саволим намозни қаср қилиб ўқиш ҳақида излаш хизматидан фойдаланиб кўриб, "Зикр Аҳлидан Сўранг" китобидан ҳам ўқиб, саволимга жавоб топдим. Лекин ҳукм чиқара олмаяпман. шунга ёрдам берсангиз илтимос! Савол: Ўзим Гулистонликман. Ота-онам ҳам Гулистонда яшайди, лекин мен Тошкентда ўқийман. Тошкентда уйимиз ҳам бўлиб, бу ерда бир ўзим яшайман. Ҳар ҳафта шанба, якшанба кунлари Гулистонга бориб келаман. Шунда намозимни қаср қилиб ўқийманми? Ватани аслий битта ёки кўп бўлиши мумкин экан, агар йил бўйи аҳлидан-аҳлига ўтиб юрадиган бўлса, ўз-ўзидан муқим бўлиб қолар экан. Мен қайси жойда муқим бўламан?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Гулистон аслий ватанингиз. Агар кейинчалик ҳам у ерда яшашликни ирода қилсангиз, аслий ватанлигича қолади ва намозни тўлиқ ўқийсиз. Тошкентдан олинган уй эса нима мақсадда олинганлигига боғлиқ. Агар доимий шу ерда яшаш мақсадида олинган бўлса, бу иккинчи ватани аслий бўлади ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар бировларнинг уйида турмаслик ёки пулни банд қилиш учун олинган ва ўқишни битириб кайтиб кетиш мақсадида олинган бўлса, ватани иқомат ҳисобланади. Бир туришда ўн беш кунни ният қилмаган бўлсангиз қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat