Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ ҳақида қандай гумонда бўлишим керак?

14:47 / 02.04.2015 | Farruh1991Farruh | 2874

Ассалому алайкум! Мен бир илмсиз одамман. Яқинда бошқа вилоятдан Тошкентга келдим ва ижарада тураяпман. Уйда беш вақт намозни вақтида адо этардим. Бу ерда “бошқалар нотўғри тушунади” деб намоз ўқимай қўйдим. Жуда катта гуноҳ қилаётганимни тушуниб турибман. Авваллари зикр ва дуолар қилардим, ҳозир бу ибодатларни ҳам йиғиштириб қўйдим. Чунки менга “намоз ўқимаётганим учун энди дуо қилишга ҳаққим йўқмикан” деган ҳаёл келаяпти. Аслида Тошкентга улкан мақсадлар ила, дуоларим ижобат бўлиши учун келганман. Ишларим ҳам қандайдир орқага кетаётгандек туюлаяпти. Зикр ва дуолар қилмаётганим тўғрими? Ҳозирги ҳолатимда Аллоҳ ҳақида қандай гумонда бўлишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! http://muslimaat.uz/yahshi-gumonda/ Шаддао ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Каййис(фурсатни, умрни ғанимат билувчи) киши нафсини тергаб, охиратига ишловчи кишидир. Ожиз эса, нафсини ҳавосига тобеъ қилиб, Аллоҳдан турли умидларни қилувчидир”, дейилган. Термизий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat