Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим болалар ҳақида

15:41 / 05.03.2015 | olamgir | 1669
Сизни ва админнинг вақтини олганим учун узр сўрайман. Қўшни ёки танишларимиз орасидаги баъзи бева аёлларнинг етим болалари бор. Уларнинг эрлари вафот қилган ёки анча йил олдин ажрашишган бўлади. Улар айни пайтда бирор эркак билан яширин никоҳ билан(яширин никоҳ кўп ҳолатларда иккинчи хотинликка теккан аёлларда учрайди) яшаётган бўлади. Биз у эр-хотинларнинг никоҳлари бор ёки йўқлигини билмаймиз. Лекин уларнинг ўзларининг айтишича никоҳлари бор. Шундай никоҳини ошкора қилмай яшаётган бева аёлларнинг етим фарзандларига ёрдам берсак, ҳадисларда келган “етимга қилган яхшилик”нинг ажр савоби бериладими? Ёки албатта никоҳини ошкора килиб, тўй қилганларга бериш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкура бева аёлларнинг етим фарзандларига ёрдам берилса, ҳадисларда келган “етимга қилган яхшилик”нинг ажр савоби берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat