ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҲАҚИДА У дараксиз ғойиб бўлган одам бўлиб, ўзи ҳақида тирик ҳисобланади. Яқинлари иложи борича излаб қаердалигини, ўлик - тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик ҳисобланади. Шунга биноан,Унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди.Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам таъйин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа беради.Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни, унинг ўз мерос қолдирувчиси молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса ўша нарсани олади. Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади.Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Бас, унинг учун вақф қилинган мол, ўша ундан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади.