Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

бу савдонинг савдонинг ҳукми

00:00 / 09.03.2009 | eski savollar | 675
бир дўконда масалан бир китоб сотилади, бошқа ерда сотилмайди? савдогар уни ҳаммасини сотиб олиб сўнг ушлаб ўтирмай ,бошқа ерга олиб бориб, нарҳни ўзи хоҳлаганча қўйиб сотмоқчи , (ҳаридорлар шу нарҳдан рози)шундай қилиш жоизми , бунда эҳтикор йўқми ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Эҳтикор» (монополия) деб турли услублар билан бир хил савдо молини эгаллаб олиб нархни оширишга урунишни айтилади. Бу ишнинг ҳаромлигига бир неча ҳадислар далилдир.Муъаммар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эҳтикор қилса, ўша-хатокордир», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Луғатда ушлаб туришга «Эҳтикор» деб айтилади. Шариатда эса, сотиб олинган нарсани нархни ошириш учун қасддан сотмай ушлаб туришга эҳтикор деб айтилади.Уламоларимиз халқ оммасининг эҳтиёжи кўпроқ тушадиган нарсалар, хусусан, озиқ-овқатнинг эҳтикорига алоҳида, бошқа нарсаларнинг эҳтикорига алоҳида қараганлар. Биринчисини мутлақо мумкин эмас, десалар, иккинчисини қимматчилик вақтида мумкин эмас, деганлар.Эҳтикор ҳақида юқоридаги мазкур ҳадисдан бошқа бир қанча ҳадислар ҳам келган улардан бацзиларини зикр қилсак мавзуцни яна ҳам очиқроқ тушунишимизга ёрдам берса, ажаб эмас.Имом Аҳмад, ал-Баззор, ал-Ҳоким, Дора Қутний ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомни қирқ кеча эҳтикор қилса, батаҳқиқ, у Аллоҳдан воз кечган, Аллоҳ ундан воз кечган бўлади. Қайси юртнинг аҳлидан бир киши оч ётган бўлса, батаҳқиқ, улар Аллоҳнинг зиммасидан тушган бўлурлар», деганлар. Баъзилар айни ушбу ҳадисга суяниб, эҳтикор фақат таомда бўлади, дейдилар. Лекин жумҳур уламоларимиз эҳтикор ҳақидаги ҳадислар кўп, улардан фақат битта ҳадисда таом зикр қилинган, бу эса эҳтикор фақат таомда бўлади, дейишга асос бўла олмайди, дейдилар. Бошқа ҳужжат ва далиллар ҳамда воқецлик эҳтикор таомдан бошқа нарсаларда ҳам бўлишини кўрсатади.Шу билан бирга, таомни нархини ошириш учун сотиб олиб қирқ кун ва ундан кўп ушлаб туриш эҳтикор бўлиб, катта гуноҳ эканлигини айни мана шу ҳадисдан билиб оламиз.Имом Ибн Можа, Доримий ва Байҳақийлар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жалб қилувчи ризқлантирилгандир. Эҳтикорчи лацнатлангандир», деганлар.«Жалб қилувчи» бошқа юртдан ўз юртига керакли нарсаларни олиб келиб сотувчидир. Демак, бу иш - яхши иш. Уни қилган одамнинг ризқи улуғ бўлади. Аммо, ўз юрти бозорида энг керакли нарсаларни сотиб олиб, ушлаб туриб, сунций равишда нархни ортдирувчи – монополячи эса малцундир. Чунки, у кўпчиликнинг ноилож ҳолга қўйиб, ўзи ишлаб чиқармай ёки бошқа жойдан савдо моли олиб келмай фойда топишга уринган, оддий халқ ҳисобига бойлик ортдиришга ўтган ҳаромхўрдир.Имом Аҳмад Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмонларга нархни ортдириш учун бирор эҳтикор қилса, хатокордир», деганлар.Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмонларнинг нархларига киришиб, уларга қимматчилик келтириш учун ҳаракат қилса, Аллоҳ учун уни қиёмат куни катта ўтга ўтказмоғи ҳақ бўлади», деганлар.Ўз ерининг маҳсулоти ва бошқа юртдан олиб келинган нарса эҳтикор бўлмайди.Ушбу жумладан эҳтикор бўлмайдиган нарсалар аён бўлади. 1. Ўзи етиштирган нарсани ушлаб туриш эҳтикор эмас.2. Қайта сотиш учун эмас, ўз эҳтиёжи учун сотиб олган нарсани ушлаб туриш ҳам эҳтикор эмас.3. Бошқа юртдан сотиб олиб келинган нарсани ушлаб туриш ҳам эҳтикор эмас. Агар доимий равишда олиб келадиган одам бўлса-ю, нархни сунций равишда ортдириш мақсадида ушлаб турса эҳтикор бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat