Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада эр намоз ўқиса аёли ўқимаса эр гуноҳкор бўладими?

21:12 / 02.08.2014 | Islam1435 | 1835
Бир биродаримиз сизга савол йўллашган экан. Мазмуни қуйидагича: “Оилада фақат мен намоз ўқийман, қолганлар ўқимайди, қиёматда мен ҳам сўраламанми?” деган саволларига – “Ҳа, сиз ҳам сўраласиз” дегансиз. Менда ҳам савол сал шунга ўхшашроқ. Ҳазрат авваламбор сиздан узр сўрайман, саволим сал ўхшашроқ бўлгани учун. Юртимдан олисроқда яшайман, аёлим билан бирга. Оиламда мен намоз ўқийман, аёлим эса ўқимайди. Аёлимни намозга роса даҳват қиламан, бир ўқишни бошлаганди кейин яна ўқимай қўйди. Қанча уринсам ҳам, самара бермаяпти. Намоз ўқимаганлиги учун қиёматда сўралишимни ҳам билдим. Лекин мени бир савол қийнайди. Савол: 1. Шу аёлим намоз ўқимаганлиги учун мен гуноҳкор бўламанми? 2. Ёки намоз ўқимайдиган жуфт ҳалол билан яшамаслик яҳни ажрашган яхшироқми? Ёрдамингизга муҳтожман. Ноўрин савол берганим учун узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исломда оила бошлиғи бўлиш улкан шараф ҳисобланиши билан бир вақтда, буюк масъулият ҳамдир. Эркак киши ўз оиласидаги барча аҳли байтга масъулдир. Масъул бўлганда ҳам, моддий-маънавий, руҳий-тарбиявий, дунёвий-ухровий – ҳамма-ҳамма томонлама масъулдир. У ўз аҳли байтини: хотини, бола-чақасини тўйдириб, кийдириш, уй-жой билан таъминлаш, таълим-тарбияли қилиш, ахлоқли-одобли қилиш, Аллоҳнинг йўлида юрадиган инсон қилиш, тинч-омонликларини таъминлаш ва шунга ўхшаш барча ишларда масъулдир. Шу боис эр хотинининг шариат кўрсатмаларига амал қилишидан масъулдир. Албатта, асосий масъулят аёлнинг ўзида. Аммо эр уни тўғри йўлга солиши керак. Ажраш охирги чора. Сиз унга намоз ҳақидаги маълумотларни тақдим қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat