Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда намоз ўқиш тартиби

15:30 / 01.09.2018 | Sardor Egamberdiev | 2239
Ассалому алайкум! Мен чет элда АҚШда яшайман ва шу ерда ишлиман. Бу ерда фура хайдиман. Ишим хар хил штатларга юк элтиш. Шу сабабли доим уйдан узоқда, хар хил штатларда бўламан. Аниқ бир муддатда уйга қайтмиман, қачон имкон бўлса ёки бирор сабаб бўлсагина уйга қайтаман. Саволим шуки: 1. мени холатимда мен мусофир хисобланаманми? Чунки уйга базида 10 кунда базида 2 ойда қайтаман. Аниқ қайтиш муддати йўқ. Мани холатимда номазни қандай ўқиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уйингиздан бир чиқишда 86км ни қасда қилиб чиқсангиз ва борган жойингизда энг ками 15 кеча-кундуз муқим бўлиб турмасангиз мусофир ҳисобланасиз. Шунда намозни қаср қилиб ўқийсиз. Фарзни тўхтаб қиём, қибла каби фарзларини адо қилиб ўқийсиз. Суннатларни хайдовчининг ёнида тўғир келган тарафга юзланиб ўқишингиз мумкин. Сиз ўз вақтида ўқинг. Мусофир ҳолатингизда фарз эмас, бир жойда энг ками 15 кеча-кундуз турадиган бўлсангиз жумага боришингиз вожиб. Азон айтишингиз суннат. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat