Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлиб қолмайдими 2

21:31 / 02.08.2014 | Muhammad Nabiyev | 2209
Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Ҳазрат, аввалги "рибо бўлиб қолмайдими?" номли саволимга жавоб берганингиз учун раҳмат, лекин мен жавобга бироз тушунмадим, жавоб бундай "ушбу маҳсулотни умумий нархи уч миллион сўм, менга шуни берасан, қанчадан сотиш ўзингнинг ишинг қабилида бўлса, жоиз" ҳазрат, ҳозирда маҳсулот ҳам пул хам йўқ, чунки у ҳам насияга сотган пулни олган ёки олмаганини билмайман, оғайнимни қарзи эса 5 350 000 сўм ва бу пулга тахминан 75 та маҳсулот тайёр бўлади, маҳсулотни эса мавсумдаги улгуржи нархи ўртача 1 донаси 100 000 сўм атрофида бўлади (бу икки, уч йилдан бери бўлаётган нархи) биз оғайним билан мавсумда маҳсулотни 1 донаси неча пул бўлса (бу йил қанча бўлишини Аллоҳ билади) хоҳ у 50 000 хоҳ 150 000 шуни умумий нархда пулини олишга келишдик, мисол учун 75 та маҳсулот 100 000 дан бўлса 7 500 000 сўм бўлади. Шунда мен оладиган 7 500 000 сўмга рибо аралашиб қолмайдими? Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бари бир.

Топ рейтинг www.uz Openstat