Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

20:55 / 03.08.2014 | Abdulaziz0700 | 661
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат, аёлимнинг ота-онаси бу оламдан ўтиб қолганлар. Ўзи намоз ўқийди, уларнинг ҳаққига Қуръон ўқимоқчи, лекин ўқишни билмайди. Фақат Сиз томондан ёзилган "Тафсири Ҳилол"ни ўқимоқчи. Мен Сиздан “шу китобни ўқисам Қуронни хатм қилган бўламанми?” деганимда, Сиз – “Йўқ, тафсирини хатм қилган бўласиз” деган эдингиз. Мен шуни аёлимга айтсам кўнмаяпти. Устоз, Қуронни ўқишни биладиган бир одамга ўқитиб ва охирида ўқиб бергани учун ҳаққини берсак, яъни рози қилсак бўладими? Фақат ниятини ўтиб кетган ота-онасига бағишлайди. Тўғриси ўзим ҳам ўқишни биламан, лекин вақтим етмаяпти, ишим жисмоний бўлгани учун эрталаб вақтли тураман ва кеч қайтаман, зўрға намозни ўқиб ухлаб қоламан. Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозда ўқийдиган сураларни ўқиб бағишласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat